ОШАНИН Лев Васильевич

ОШАНИН Лев Васильевич (1884.7.3 – Тошкент — 1962.9.1) — антрополог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1959). проф. (1935), биология фанлари дри, (1939). Ўрта Осиё ун-ти антропология кафедраси мудири (1939—60). Ўрта Осиё антропологияси асосларини ишлаб чиққан. О. Ўрта Осиё ҳудудида 2 европеоид антропо-логик тип: закаспий ва икки даре оралиғи ирқи (қ. ПомирФарғона ирқи)ни ажратган, шунингдек, туркманларни скиф-сарматлардан келиб чиққанлиги ҳақидаги гипотезани асослаб берган.