«ОШИҚ ҒАРИБ» — ишқийромантик достон. Ўрта Осиё ва Яқин Шарқда турли вариант ва версияларда кенг Tap-калган: «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам», «Ғариб ва Санам», «Ғариб Ошиқ», «Ғарибжон» каби номлар билан ҳам машҳур. Дастлабки варианти Озарбайжон ёки Туркияда тахм. 14-а. да яратилган. 17-а. ўрталарида Ўрта Осиёга ёйилган. Шоҳ-аббос ўз вазири билан бўлғуси фарзандларини унаштириб, қуда бўлишга ваъдалашади. Аммо вазир вафот этгач, шоҳ ўз ваъдасидан тониб, қизи Шоҳсанамни вазир ўғли Ғарибга беришдан бош тортади. Ғариб аразлаб, элдан бош олиб кетади. Шоҳсанам Шоҳваладга унаш-тирилади. Ғариб хонанда-бахши сифа-тида тўй устига етиб келади ва халқ ёрдамида ўз севгилисига етади. «Ошиқ Ғариб» вариантларида Ўрта Осиё ва Кавказ халклари ўртасидаги ижтимоий-иқти-содий ва сиёсий муносабатлар, ўзаро дўстлик, шунингдек, ишқ-муҳаббат, вафодорлик каби соф инсоний фазилатлар акс этган. Достон илк бор турк тилида Истанбулда (1880), кейин ўзбек тилида Бухорода (1906), Тошкентда (1907), озарбайжон тилида Ганжада (1902) нашр этилган. Йиғма нашри Тошкентда чиққан (1956).