ОШИҚ, ошуг — озарбайжон, арман ва б. халкларда шоир, хонанда ва бастакор. О. лар санъати қад. туркий ўзон ва арман гусанлар анъаналари негизида 16—17-а. ларда ривож топди. Репертуаридан ишқий, қаҳрамонлик, насиҳатомуз ва б. қўшиклар, достонлар («Куругли», «Асли ва Керем», «Ошиқ Ғариб» ва б.), О. ларнинг ижодий мусо-бақаларида ижро этиладиган айтишувлар ўрин олган. Мусиқа услубига баланд пардаларда куйлаш, тор ҳажмдаги оҳанглар, ритмик бадиҳагўйлик, банд-нақарот шакллар хосдир. Ошиқлар мусиқа ижросида соз, тор, кеманча каби му-сиқа чолғуларидан фойдаланади. Тарихда Саят-Нова, Живани, Шерам, Мискин Буржи, Қурбони, Дилгам, Алескер, 20-а. да А. Рзаев, М. Байрамов, Григор, Ашот ва б. О. лар танилган.