ОШХОНА — сўнгги мезолит даври манзилгоҳи. Шарқий Помирдаги Миркансув дарёсининг ўнг ирмоғи ҳавзасида, Уйсу музлиги (Тожикистон)дан 12 км узоқликда (денгиз сатҳидан 4100 м баландликда) жойлашган. Тош қурол ишлайдиган устахона ва манзилгохдан иборат. 1957 й. В. А. Ранов бошчилигидаги Тожикистон ФА археологик отряди ўрганган.
Ошхонадан мезолитдан илк неолитга ўтиш даврини камраб олувчи 4 та маданий қатлам очилган. Ошхона материаллари кварц ва чақмоқтош қуролларга архаик палеолит усули билан ишлов берилганли-гини ва микролитлгф, нуклеуслар пайдо бўлаётганлигини кўрсатади.