ОСМА ВОДИЙ

ОСМА ВОДИЙ — бошқа водийга, денгиз ёки кўл қирғоғига жарлик ҳосил қилиб тик тушган водий. О. в. сув оқими ёки музликнинг чуқурлатиш эрозияси бошқа водийдаги чуқурлатиш эрозиясидан ёки кўл ва денгизлардаги тўлқин эрозиясидан секин рўй берганда ҳосил бўлади, шунингдек, эрозия базасининг ёки денгиз ва кўл сув сатҳининг кескин ўзгариши, тектоник ҳаракатлар емирилаётган тоғ жинслари литологик таркибининг ҳар хиллиги натижасида ҳам вужудга келади.

Loading...