
ОСМОН МЕХАНИКАСИ
ОСМОН МЕХАНИКАСИ — астрономиянинг Қуёш системасига кирувчи табиий ва сунъий жисмларнинг ҳаракат назариясини яратиш билан шуғулланувчи бўлими. Осмон механикаси асосларини И. Кеплер, И. Ньютон, Л. Эйлер, Ж. Лаг-ранж, П. Лаплас, С. Ньюком, А. Пуанкаре ва б. ишлаб чиқишган. Асосий бўлимлари:
1) Ер сунъий йўлдошлари (ЕСЙ) ва б. сайёраларга учирилган космик аппаратлар ҳаракат назарияларини яратиш;
2) кўп жисм масаласи доирасида Қуёш системасининг ҳар бир табиий жисм учун ҳаракати назарияси ва математик қонуниятларини аниқлаш;
3) кузатув маълумотлари асосида осмоннинг ихтиёрий жисми орбитаси элементларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш;
4) сайёралар ва улар йўлдошларининг тўлқинсимон ҳаракати учун аналитик назариялар ишлаб чиқиш;
5) Қуёш системасидаги асосий табиий жисмларнинг фазовий ўрни ва ҳаракатига оид маълумотларни олдиндан аниқ ҳисоблаб, астрономик йилномалар тузиш.
Бу бўлимлар мос равишда ўз объектлари тури бўйича алоҳида йўналишларга бўлинади. Хусусан, ЕСЙ ҳаракати назариясида унга таъсир этувчи қуйидаги омиллар бўйича махсус йуналишлар мавжуд:
1) Ернинг мураккаб шакли ва унда материянинг нотекис тақсимоти таъсири; 2) Ой ва Қуёшнинг гравитацион таъсири; 3) Ер атмосфера-си таъсири;
4) Қуёш ва Ой нурларининг ЕСЙга босими;
5) Ердаги кўтарилиш ва пасайиш ҳодисалар таъсири ва б.
Маълумки, 3 ва ундан ортиқ жисмлар масалалари умумий ҳолда аниқ ечимга эга эмас. Шу сабабли, Осмон механикасида махсус келтирилган масалалар ўрганилиб, натижалари бунга мос системада қўлланилади. Бунда муаммони аниқ ечиш мақсадида айрим физик параметрлар бўйича номаълум функцияларни қаторларга ёйиш усуллари ишлатилади. Мас, Ер ва сайёраларнинг гравитацион потенциаллари сферик функциялар бўйича қатори, эллиптик орбита бўйича харакатланувчи осмон жисми координатаси эксцентриситет даражалари бўйича қатори амалда тез-тез учраб туради.
Қуёш системасидаги ҳар бир жисм орбитаси элементлари вақтга боғлиқ функциялардир. Улар эволюциясини ифодаловчи тенгламаларни биринчи бўлиб Л. Эйлер топган. Ҳаракатланувчи жиемга таъсир этувчи куч уз потенци-алига эга булса, унда орбита элементлари учун Лагранж тенгламала ридан фойдаланилади. Ушбу потенциал О. м. да пертурбацион функция дейилиб, уни аниқ билиш ва назариясини яратиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу функция, одатда, маълум қаторлар тарзида қўлланилади.
Осмон механикасининг усуллари, хусусан, янги кометалар ва астероидларни илгари маълум булганларидан фарқлашда ҳам кенг қулланилади, чунки фақат орбита элементлари орқали бу муаммони ҳал этиш қийин масала. Бунда «комета инварианти», Тиссеран мезони, Якоби интеграли каби тушунчалардан фойдаланилади.