ОСМОН СФЕРАСИ

ОСМОН СФЕРАСИосмон ёрит-қичларининг вазиятини курсатиб бе-рувчи ҳаёлий ва ихтиёрий радиусли сфера. Ёритқичларнинг ўрнини ва унинг кўринувчи ҳаракатини ўрганишда осмон координаталаридан фойдаланилади. Осмон сферасининг текисликдаги проекцияси айлана. Кузатувчи Осмон сфераси марказида туради ва у турган жойининг уз меридиани мавжуд булади. Кузатувчи турган нуқтадаги шоқулнинг йуналиши вертикал чизиқ (ZZ’) деб аталади. Вертикал чизиқнинг Осмон сфераси билан кузатувчининг тепасида (уфқ юқорисида)кесишган нуқтаси зенит (Z) ва унга диаметрал қарама-қарши томонда кесишган нуқтаси надир (Z’) дейилади. Z ва Z’ нуқталаридан ўтган вертикал чизиққа утказилган катта айлана вертикал айлана ёки вертикал дейилади. Вертикал ўққа перпендикуляр қилиб ўтказилган катта айлана (SWNE) уфқ текислигидир. Кузатувчи Осмон сферасининг фақат уфқ текислигидан юқорида жойлашган ёритқичларни кузата олади.

Осмон ёритқичлари сутка давомида Ер атрофида (олам ўки РР’ атрофида) кўринма ҳаракатда бўлади. Олам ўқига ўтказилган перпендикуляр айланалар суткалик паралеллар, уларнинг энг каттаси эса осмон экватори дейилади.