ОСМОН, осмон гумбази — Ер устида гумбаз шаклида кўриниб тура-диган фазо (само, фалак, кўк). Осмон бу-лутсиз кунлари кундузи ҳаво ранг (қуёш нурларининг Ер атмосферасида сочилиши кўпроқ қисқа тўлқин узунликларига тўғри келгани учун), кечалари қора бўлиб кўринади. Кундузи Осмонда Қуёшни, баъзан Ойни ва камдан-кам ҳолларда баъзи осмон жисмлари (мас, Зуҳра юлдузи, яъни Венера) ни, кечалари эса бир вақтнинг ўзида 3000 тача юлдуз, сайёралар, Ой, туманликларни, баъзан комета, метеор ва б. осмон жисмларини кўриш мумкин.