ОСОН ЭРИЙДИГАН ҚОТИШМАЛАР

ОСОН ЭРИЙДИГАН ҚОТИШМАЛАР — қалайнинг нисбатан пастроқ т-ра (тахм. 232°) да эрийдиган қотишмалар. Тар-кибида турлича нисбат ва уйғунликда ушбу элементлар бўлади: Sn (қалай), Bi (висмут), In (индий), Pb (қўрғошин), Cd (кадмий), Zn (pyx), Sb (сурма), Ga (галлий), Hg (симоб) ва б. Кавшарлар, эрувчан сақлагичлар, металл суркама (замазка) лар, қуйма қолиплар ва зичлагичлар тайёрланадиган материаллар сифатида ишлатилади.

Loading...