ОССУРИЯ

ОССУРИЯ — Месопотамиянинг шим. да, Дажла дарёси юқори оқими бўйларида қадимда мавжуд бўлган давлат (мил. ав. 20—7-а. лар). Ашшур (Ассур) шаҳардавлати номидан олинган. Оссурия аҳолиси, асосан, сомий-аккад халқларига мансуб бўлган. Мил. ав. 18-а. бошида Ашшур йирик давлатнинг маркази эди. Кейинчалик Бобил, 16—15-а. ларда Митанни давлатлари қўл остига ўтган. Ашшур ҳукмдори Ашшурубаллит I (мил. ав. 15-а. охири — 14-а. боши) Митан-нининг заифлашганидан фойдаланиб, мустақил бўлиб олган ва кучли давлат тузган. У Бобилни ҳам ўзига буйсун-дирган. Унинг набираси Арикденилу биринчи бўлиб «Оссурия подшоҳи» унвонини олган. О. Шим. Месопотамиянинг бу-тун ҳудудини ҳамда Бобилга Фурот ва Дажла орқали борадиган дарё йўлини эгаллаб олишга муваффақ бўлган. Шунингдек, Аррапха (ҳоз. Киркук) давлати ҳам босиб олинган. Мил. ав. 16 — 13-а. лар оралиғида бизнинг давримиз-гача етиб келган Оссурия суд қарорлари (оилавий, ер, қарздорлик ҳуқуқига доир ва б.) тузилган. 13-а. дан подшо ҳокимияти билан зодагонлар ўртасида зиддият кучая бошлаган. 12-а. да Оссурия вақ-тинчалик заифлашган бўлсада, аммо Тиглатпаласар I даврида (12-а. охири — 11-а. боши) янгидан қудратли давлатга айланган. У Бобил, Шим. Сурия ва Фи-никияда зафарли урушлар олиб борган. Арманистонга тез-тез юришлар қилиб турган. Бироқ Тиглатпаласар 1 ҳукмронлигининг 2-ярмида оромий кабилаларининг Сурия даштидан Шим. Сурия ва Шим. Месопотамияга силжи-ши билан Оссурия давлати заифлашиб, парчаланиб кета бошлаган. Зодагонлар б-н кураш нати-жасида Оссурия подшоларининг қароргоҳи имтиёзли Ашшур ш. дан бошқа шаҳарларга — дастлаб, Кальхуга (ҳоз. Нимруд ш. хароба-си), 8 — 7-а. ларда бўлса Дур-Шаррукин (Хорсо-бод) ва Ниневия (Куюнжик) га кўчирилган. 10-а. охири — 9-а. ларда Оссурия подшолари Шим. Месопотамия ва Оссуриянинг шарқидаги тоғли ўлкаларда ўз ҳокимиятларини тиклашга эришганлар. Оссурия қўшинлари бир неча бор Жан. га — Бобилга, Шим. га — Урар-туга, Шарққа — Мидияга, Ғарбга — Сурияга бостириб кирганлар. 9-а. охиридан Оссурияда ижтимоий-сиёсий таназзул бошланган, у урушлар натижасида хо-навайрон бўлган қ. х. районлари билан боғлиқ эди. Йирик давлатлар ва иттифоқлар, айниқса, Урарту билан бўлган курашда Оссурия босиб олган бир қанча ви-лоятлардан ажралган. Мамлакат ичкарисида содир бўлган фуқаролар уруши натижасида тахтга Тиглатпаласар 111 (745—727) ўтирган. Унинг даврида Оссурия яна босқинчилик сиёсати юргизган. 100 йил мобайнида Ғарбий Осиёнинг бу-тун ҳудуди (Урарту ва баъзи чекка ви-лоятлардан ташкари) босиб олинган. Бу ҳудудлардаги халқлар қириб ташланмасдан, балки бир р-ндан иккинчи р-нга кўчирилган; нойибликлар кичик қисмларга бўлиб ташланган ва нойиблар ҳуқуқи чекланган; давлат томонидан таъминланадиган доимий армия тузилган. Тиглатпаласар III, ўғли Салманасар V (727—722), кейинчалик Синахериб (705—680) ҳарбийларга кўпроқ ён босиб, оқсуяклар, коҳинлар ҳуқуқини чеклаган. 679—672 й. ларда О. Шим. да ва Шаркда киммерийлар, скифлар ва мидияликлар б-н оғир урушлар олиб борган. Мил. ав. 8-а. охиридан бошлаб Оссурияга қарши бўлган давлатлар (Бобил, Элам, баъзан Миср, Сурия, Финикия, Фаластин) ва кабилалар (халдей, араб ва б.) иттифоқи тузилганди. Ашшурбанипал даврида (669—633) бу иттифоққа қарши олиб борилган урушлар натижасида Оссурияда озод деҳқонлар аҳволи оғирлашган, қўшиннинг маънавий-руҳий аҳволи ёмонлашган. Оссуриянинг ҳарбийтехника-вий ютукларини 7-а. га келиб бошқа давлатлар ҳам ўзлаштирганлар. Узоқ муддатли урушдан сўнг Бобил ва Мидия иттифоқи Оссурияни тор-мор келтирган, унинг асосий шаҳарларини вайрон қилиб, Оссурия давлатини тугатган (605). Уруш даврида Оссурия зодагонлари ёппасига қириб ташланган, қолган аҳоли Месопотамия оромийлари билан аралашиб кетган. Ад.: Всемирная история, т. 1, М., 1955.

Сойфулло Турсунов.

Loading...