ОСТЕОХОНДРОЗ

ОСТЕОХОНДРОЗ (остео… ва юн. chondros — тоғай) — умуртқаларни бирлаштирувчи тоғай-пай қисмининг дегенератив трофик ва функционал ўзгариши натижасида келиб чикадиган касаллик. Одатда, умуртқа поғонасининг бўйиндан ёки белдан пастки, кўкракдан юқори қисмлари зарарланади. Моддалар алмашинувининг бузили-ши, турли шикастланишлар, оғир зўриқишлар ва б. сабаб бўлиши мумкин. Умуртқа поғонасининг фаолияти функционал жиҳатдан фақат боғловчи тоғай-пай аппаратларига эмас, балки ушлаб турувчи тана ва умуртқа мускуллари, қон ҳамда нерв томирлари, орқа мия пардаларига ҳам боғлиқ. Умуртқанинг эгилувчанлиги, эластиклиги, ҳаракатчанлиги, жисмоний зўриқишларга чидамлилигини умуртқалараро дисклар таъминлайди. Бу дискни крплаб турган тоғай ва пай элементлари умуртқаларни бир-бирига боғлаб тура-ди ва бир бутун умуртқа устунини ҳосил қилади. Диск ва унинг атрофидаги пай-тоғай боғловчи элементлардаги ўзгаришларга ревматизм, шикастланишлар, иммунитетнинг сусайиши ва ирсий омиллар сабаб бўлиши мумкин. Остеохондроз кўпроқ бўйин ва бел дискларида учрайди. Дискда кузатиладиган де-генератив ўзгаришлар асосида мурак-каб биокимёвий жараёнлар ётади. Турли шикастланишлар таъсирида дискнинг асосий моддаси деполимеризацияга уч-раб, ҳужайраларни жароҳатлайди ва ўзгартиради. Натижада асосий модда нордон мукополисахаридларнинг кўпайишига олиб келади, у эса дискнинг тоғай ва пай тўқималарини аста-секин юмша-тиб, фиброз ҳалқаларда ёриқчалар ҳосил қилади ва дискнинг герметик ҳолатини бузади, дистрофик ва дегенератив жараёнлар ривожланади.

Остеохондроз 2 босқичда ўтади:

1) хондроз даври. Бунда умурткалараро диск ядросини ўраб турган боғловчи фиброз ҳалқа ва б. элементларда ўзгариш бошлана-ди, лекин диск оғриқни сезмаганлиги учун бу даврда беморда клиник белгилар кузатилмайди;

2) Остеохондроз даври. Бунда бошланган дегенератив ўзгаришлар диск ва умуртканинг суяк қисмига ўта-ди, чегараланган «беркитувчи» плас-тинкалар йиртилиб, герметиклиги йўқолади; қон томирлар ва нерв толалари диск ичига ўтиб, оғриқ беради. Дистрофик жараён диск атрофидаги умуртқа бўғимларида, калтаузун пайларда ҳам ривожлана боради ва умурт-қалар орасини торайтириб қўяди, умуртқа «ўтириб» қолади. Касаллик белгилари дегенератив дискнинг жойла-шишига боғлиқ. Агар бўйин соҳасида бўлса, шу соҳага алоқадор аъзолар фа-олиятида ўзгаришлар, касалликлар ва синдромлар кузатилади. Бўйин остехон-дрози экстракраниал (ташқи нерв илдизлари синдромлари), интрак-раниал (ички ва ташқи шикастланишлар, қон етишмовчилиги), вер-тебрал (вертебрал етишмовчилик) хиллари бор.

Кўкрак қисмидаги Остеохондроз белгилари, асосан, нерв илдизларининг синдромлари б-н ифодаланади. Бел умуртқаси остеохондрози кўпроқ учрайди, чунки киши бирор бир меҳ-нат қилганда маълум бир жисмоний куч талаб этади ва бу ўзўзидан белни зўриқтиради. Бел Остеохондроз ининг қуйидаги турлари ажратилади:

1) илдизли — рефлектор синдром (люмбаго, ишиас ва б.);

2) умуртқа диск чурраси, унда турли компрессион миелопатиялар кузатилади;

3) диск атрофидаги илдиз қон томир ва бўғимлар билан бирга кузатиладиган синдромлар;

4) чаноқ суяклари пайлари ва думғаза билан бирга уч-райдиган синдромлар (сакроилеит, сакрализация, кокцигодиния).

Остеохондрознинг барча хилида оғриқ бўлади, бу касалликнинг қайси босқичда эканлигига боғлиқ. Даво, асосан, консерватив, оғриқ қолдирувчи дорилар буюрилади. Остеохондрознинг диск чурраси стабил фалажни келтириб чиқарса, операция қилинади. Гулчеҳра Дадахонова.