ОСТГОТЛАР

ОСТГОТЛАР (Ostgothi), остроготлар (Ostrogothi) , грейтунглар (Greutungi) — герман кабиласи, готларнинт шарқий тармоғи. 3-а. да Қора денгиз бўйидаги даштлар. Днепр билан Дон оралиғи, қисман Қримга келиб жойлашганлар. 4-а. нинг 2-ярмида Эр-манарих бошчилигида қудратли қабила иттифоқи барпо этишган, бу иттифоқ Остготлардан ташқари, бошқа герман, шунингдек, скиф-сармат ва славян қабилаларини бирлаштирган. 375 й. бу иттифоқ гуннлар томонидан тор-мор келтирилган. Остготларнинг асосий қисми гуннлар билан бирга ғарбга йўл олиб, Паннонияга жойлашган. 5-а. ўртасида Аттила вафотидан сўнг, Остготлар гуннларга қарши қўзғолон кўтариб уларнингҳук-мронлигидан халос бўлганлар. 493 й. О. Теодорих бошчилигида Италияга юриш килиб Равенна ш. ни эгаллаганлар ва Остготлар кироллигини барпо этганлар. Қироллик таркибига Италия, Сицилия, Альп олди р-нлари, Далмация, 510 й. дан эса Прованс кирган. Остготларнинг асосий қисми Ўрта ва Шим. Италияга келиб жойлашган. О. Византияга қарши урушда мағлубиятга учраб (552 й.), 60й. бошига келиб Остготлар қироллиги Византия империясига тобе бўлиб, барҳам топган.

Loading...