ОСТОНА

ОСТОНА — Қозоғистондаги шаҳар, Қозоғистон Республикаси пойтахти, Оқмўла вилояти маъмурий маркази. Ишим дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган. Т. й. тугуни. Аэропорт бор. Аҳолиси 493,6 минг киши (2002). Машинасозлик ва металлни қайта ишлаш (қ. х. машиналари, насос, вагон ремонта, газ аппаратура-си, чўян куйиш ва б. з-длар), озиқ-овқат (гўшт, сут, нон маҳсулотлари, пиво з-ди), енгил (чинни з-ди, тикувчилик ф-каси ва б.) саноатлари ривожланган. Ғишт, темир-бетон материаллари, уй-жой қурилиш қисмлари, асфальт, керамика маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. ТЭЦ ишлаб турибди. Электр узаткич линиялари Остонани Қарағанда, Павлодар, Петропавловск, Рудний билан боғлаган.

Шаҳар эски қисмининг кўчалари тўғри бурчак шаклида тузилган. Остонада 1960 й. дан катта қурилиш ишлари бошланди. 1961—92 й. лар бош плани бўйича шаҳарнинг жан.-шарқий қисмидаги бўш ерларда типовой лойиҳа асосида кўп қаватли бинолар қурилган, янги турар жой микрорайонлари ва жамоат бинолари (Маданият са-ройи, 1960—64, меъморлар О. Крацклис, Д. Даннеберг, П. Фогель), Ёшларуйи (1974, меъморА. Т. Полянский ва б.), «Ишим» меҳмонхонаси, теле-марказ ва б. барпо этилган. Остонада 4 олий ўқув юрти, театр, ўлкашунослик ва тасвирий санъат музейлари бор. Остона 1830 й. да Оқмўла қалъаси сифатида барпо қилинган. Остона Тошкент ва Бухородан Россиянинг Европа қисмига борувчи карвонларнинг тўхташ ман-зили ва ўша атрофнинг савдо маркази бўлган. 1961—92 й. ларда Целиноград, 1961 й. гача ва 1992 й. дан 1998 й. гача Оқмўла, 1998 й. дан Остона деб аталган.

Prev Article

ОСТИТ

Next Article

ОСТРИЦАЛАР