ОСТОНАЛАР, остона тошлар даре ўзанининг кўтарилган саёз жойлари. Бундай жойларда сув тез окади. Остоналар, одатда, даре қояларни ёки қаттиқ жинсларни кесиб ўтган жойларда ёки ўзанда катга ғўла тош (валун) лар тўпланиб қолган ерларда пайдо бўлади. Баъ-зан шаршараларда ҳам Остоналар учрайди. Остоналар этагига ГЭСлар (мас, Днепр остона-сида ДнепроГЭС, Волхов остонасида Волховстрой) қурилади. Остоналар кўпинча кема қатновига ва ёғоч оқизишга хала-қит беради.