ОСВЕНЦИМ

ОСВЕНЦИМ — Польшанинг жан. да, Сола дарёси бўйида жойлашган шаҳар. Аҳолиси 46 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Кимё саноати ривожланган. 1940—45 й. ларда Освенцим (нем. Аушвиц) яқинида немис фашистлари концлагери бўлган. Освенцимда 4 млн. дан зиёд киши қирғин қилинган. 1945 й. 27 янв. да Совет армияси томонидан озод этилган. Собиқ концлагерь ҳудудида музей очилган.

Loading...