ОТАНИЁЗОВ Комилжон (1917.20.7, Шовот тумани Бўйрачи қишлоғи — 1975.5.11, Тошкент; ўз қишлоғига дафн этилган) — хонанда, созанда (тор), актёр ва бастакор. Ўзбекистон (1949), Туркманистон (1964), Қорақалпоғистон (1968) халқ артисти. Ниҳоятда жозибали ва кучли овоз соҳиби бўлиб, ҳар бир асар талқинида бадиий етукликка эришган. Достон йўлларини Бола бахши Абдуллаевдан, Хоразм мақом ашула йўлларини Матпано Худойбергановдан ўрганган. Тошкентдаги Ҳамза номидаги мусиқа билим юртини тугатган (1955), Тошкент консерваториясида таълим олган (1955—56). Хоразм театрларида хонанда ва актёр сифатида ишлаб (1936—52), Фарҳод («Фарҳод ва Ширин»), Тоҳир, Парфи ҳофиз («Тоҳир ва Зуҳра»), Қодир («Гулсара»), Даврон Ота («Даврон Ота») каби образлар яратган. О. Хоразм вилоят театрида ашула ва рақс ансамбли тузиб (1949), концертлар уюштирган. 1957—75 й. ларда Ўзбекистон давлат филармониясида яккахон хонанда, 1957 й. да филармония қошида Хоразм ашула ва рақс ансамбли (ҳоз. «Лазги», 1957—59 ва 1963—68 й. ларда бадиий раҳбари), 1967 й. да Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти театрида халқ ансамбли, 1973 — 74 й. лар Шовот туманида «Феруз» ансамблини ташкил этди.
Отаниёзов 30-й. лардан мураккаб халқ ашулаларини, достонлардан қўшиқлар айта бошлаган. Хоразм су вора ва макрмлари Отаниёзов ижрочилик фаолиятининг юқори босқичи бўлди. О. Хоразм достон (қўшиқнома)лари асосида янгича ус-луб яратган. Бастакор сифатида бу услубда ижод қилган «Салом, сенга Хо-размдан», «Муборак», «Ватан», «Ол-қиш», «Темир йўл», «Ўзбекистон», «Хоразм» каби қўшиклари ўзининг оммабоплиги ва халқчиллиги билан ажралиб туради. Отаниёзов Степанов билан ҳамкорликда «Азиз ва Санам», «Ошиқ Ғариб», С. Ҳайитбоев билан «Сўнгги хон» каби му-сиқали драмалар яратди. Осиё мамла-катларида гастролда бўлган.
Ас: Учирдим шунқор қушимни, Т., 1987.