ОТБОШИ

ОТБОШИ — Ички Тянь-шаннинг жан. қисмидаги тоғ тизмаси, Қирғизистонда. Ғарб-жан.-ғарбдан шарқ-шим.шарққа то-мон чўзилган бўлиб, От-боши ботиғини шим. да Чатиркўл сойлигидан ва жан. да Оксой сиртларидан ажратиб туради. Уз. 135 км. Энг баланд жойи 4786 м. Метаморфик сланец, оҳактош, қумтош, қисман гранит ва сиенитлардан таркиб топган. Чўққисида музликлар бор (майд. 150 км2). Тоғ-ўтлоқ ва суб-нивал ландшафтлар мавжуд.

Loading...