ОТЛАШУВ

ОТЛАШУВ, субстантивация — транспозициянинг бир тури, бошқа туркумга оид сўзларнинг отга кўчиши. Сифат, сон, равиш, сифатдош, ҳара-кат номи отлашади, келишик, эгалик ва кўплик аффиксларини қабул қилиб, от бажарган синтактик вазифани ба-жаради. Отлашган сўз предметнинг бел-гисини ёки бошқа хусусиятларини эмас, балки унинг ўзини билдиради ва от жавоб берадиган сўрокларнинг бирига жавоб бўлиб келади.

Сифат ва сифатдошлар кўпроқ от хусусиятига эга. Сифат қуйидаги ҳолларда отлашади: а) предмет-аниклан-миш тушиб қолганда: Кўр тутганини қўймас, кар эшитганини (кар одам, кўр одам); б) киши ёки ҳайвонларнинг табиий ҳолатини (нуқсон, камчиликларини) билдирувчи сифатлар аниқланмишсиз от тарзида қўлланганда: пакана, чўлоқ, маймоқ, малла, кал, семиз. Сифатдошлар отлашганда, отларга хос синтактик вазифаларни ба-жаради: Билмаганни сўраб ўрганган олим, орланиб сўрамаган ўзига золим (мақол). Сон абстракт маънода қўллан-са, у кўпинча отга яқин вазифани бажаради: Ўннинг ярми беш. Билаги зўр бирни йиқар, билими зўр мингни йиқар (мақол).

Ҳаракат номи ҳаракатнинг бажарилиши ва у билан боғлиқ бўлган бошқа маъноларни билдирмайди, балки ҳара-катҳолатнинг номини билдиради. Шу сабабли Отлашув ларга хос грамматик кўрсат-кичларни қабул қилади ва гапда Отлашув ларга хос вазифаларни бажаради: ўтиришга, кўришим, ейиши, ётишда, кетувини. Отлашган сўзлар эмоционал — экспрессив ёки кўчма маъно ифодала-ши мумкин: заҳар (одам), тилла (бола), шакар (қиз) каби.

Loading...