ОТЛИҚ АСКАРЛАР

ОТЛИҚ АСКАРЛАР — қад. дунё мамлакатларида вужудга келган қўшин тури. Отлиқ аскарлар пайдо бўлгунга қадар Миср, Хи-той, Ҳиндистон ва ҳ. к. юртларда отлар қўшилган 2 ғилдиракли жанг араваларидан фойдаланилган. Отлиқ аскарлар алоҳида қўшин тури сифатида илк бор мил. ав. 9-а. да Оссурия армияси таркибида ташкил этилади ва сўнгра бошқа қулдорлик давлатларига тарқалади. Мил. ав. 6-а. дан эътиборан ахоманийлар армиясида Отлиқ аскарлар қўшиннинг асосий тури бўлиб, қилич ва найза билан қуролланган оғир Отлиқ аскарлар ҳамда камон ва ўқ билан таъминланган енгил Отлиқ аскарлар мавжуд бўлган. Ўрта Осиёда Отлиқ аскарлар мил. ав. 1-минг йиллик 1-ярмидан мавжуд бўлиб, саклар, масса-гетлар, суғдийлар, хоразмийлар қуши-нининг асосини ташкил қилган. Пар-фия Отлиқ аскарлари хам деярли шундай қурилишга ва қуролланишга эга бўлган.

Юнон давлатларида (Спарта, Афина) О. а. нинг микдори анча камсонли эди. Мил. ав. 4-а. 1-ярмида Фива сар-кардаси Эпаминонд биринчи бўлиб Отлиқ аскарларни пиёда аскарлар билан ҳамкорликда жангга солган. Мил. ав. 4-а. 2-ярмида Македонияда мунтазам Отлиқ аскарлар юзага келади ва мустақил қўшин тури саналади. Александр армиясида Отлиқ аскарлар яхши тай-ёргарлик кўрган, жанг майдонида эр-кин ҳаракат қилиш қобилиятига эга бўлган зарбдор куч тарзида оғир, ўрта ва енгил турларга бўлинган. Қад. Рим армиясида Отлиқ аскарлар қўшимча қўшин тури ҳисобланган.

Ғарбий Европада 11 —12-а. ларда армиянинг асосий зарбдор қисмини рицарлардан тузилган Отлиқ аскарлар ташкил қилган. Суворий рицар қилич, оғир найза, қалқон, дубулға ва зирҳ билан қуролланган. 12-а. нинг 2-ярмидан жанговар отлар ҳам махсус зирҳ билан таъминланган.

Қад. Русь давлати (9—10-а. лар) қўши-нида князь дружиналаридан ташкил қилинган Отлиқ аскарларнинг сони пиёда аскарларга нисбатан анча кам бўлган.

Турк-мўғул давлатлари армиясининг асосини ташкил этувчи Отлиқ аскарлар ўзининг ташкилий ҳамда жанговар крбилияти билан алоҳида ажралиб турган. Ҳунлар даврида Отлиқ аскарларнинг сони 240 мингтага етган. Туркийлар томонидан жаҳон ҳарбий санъати тарихида биринчи бўлиб суворийлар сафининг жорий қилини-ши (ҳар бир отлиқ аскар орасидаги масофа 20 м, жанговар қаторлар сони 10 та) отлиқ қўшиннинг душман ус-тидан тўла устунлигини таъминлаган. Турк хоконлигининт (6—8-а. лар) совутли мунтазам Отлиқ аскарлари нафақат текисликда, шунингдек, тоғлик ҳудудларда ҳам муваффақиятли харакат қилиш қобилиятига эга бўлиб, кўп вақтлар давомида унга тенг келадиган рақиб топилмаган. Найза билан жанг қилиш санъатини моҳирона эгаллаган турк отлиқлари хитойлик пиёда найзабозлар ва эронлик отлиқ ўқчилар (камонкашлар) билан бўлган муҳорабаларда, аксар ҳолларда, зафар қозонган. Турк суворий-си кўкрак қисмида думалоқ қалқони бўлган зирҳ б-н таъминланган, бошига темир дубулға кийган, қилич, шох-симон ёй, тўқмок, ва найза билан куролланган. Оғир қуролли Отлиқ аскарлар зодагон ҳамда тажрибали жангчилардан ташкил этилган жангда ҳал қилувчи роль ўйнаган. Тобе юртларнинг аскарларидан тузилган енгил Отлиқ аскарлар, асосан, разведка ҳамда айғоқчилик вазифаларини бажарган. Зарур пайтлардагина жангга кирган.

Чингизийлар армиясида енгил қуролли Отлиқ аскарларнинг мавқеи баланд бўлган. Мўғул жангчилари отда юриш, камон, қилич ва арқон билан муомала қилиш санъатини мукаммал эгаллаган. Улар жанггохда усталик билан манёвр-харакат қилган, сохта чекиниш, пистирма қўйиш санъати каби тактик амалиётларни мунтазам қўллаган.

Амир Темур армиясининг зарбдор қисмини енгил ва оғир қуроллар билан куролланган Отлиқ аскарлар ташкил этган. Дубулға, совут, қилич, ёй, садоқ, қалқон ва найза билан таъминланган оғир қуролли суворийлар сэра жангчилардан тузил-ган, ғанимнинг асосий зарбасига қар-ши турган, жанг натижаси шуларга боғлиқ бўлган. Ёй, садоқ ва қилич билан қуролланган енгил Отлиқ аскарлар, асосан, соқчилик ва разведкага мўлжалланган. Ўта зарур чоғдагина ёв б-н жанг қилиш ҳуқуқига эга бўлган.

Европа мамлакатлари армиясида ўт сочиш қуролининг ривожланиши (14-а.) ҳамда пиёдалар ролининг ошиб бориши боис (15-а.) О. а. нинг мавқеи се-кин камая боради. 20-а. нинг 50-й. лари ўрталарида оммавий қирғин қуролларининг ривожланиши ва армияларнинг тўлиқ моторлаштирилиши туфайли Отлиқ аскарлар қўшин тури сифатида барҳам топди.

Ад. ҳ Дадабоев Ҳ., Амир Темурнинг ҳарбий маҳорати, Т., 1996.

Ҳамидума Дадабоев.

Loading...