ОТҚУЛОҚ

ОТҚУЛОҚ (Rumex) — торондошлар оиласига мансуб бир ва кўп йиллик ўсимликлар туркуми. Ўзбекистонда 16 тури мавжуд. Шулардан экма. Отқулоқ, шовул, жингалак Отқулоқ (R. crispus L.), қизғиш Отқулоқ (R. conglomerates Murr.), Сурия О. ғи (R.syriacus Meisn.), Дробов О. ғи (R.drobovii Korov.) учрайди. Илдизи ўқ илдиз, йўғон, пояси кўп қиррали, бўғимли, юқори қисми камшох. Илдиз олди барглари узун бандли, барг пластинкасининг туби ўқсимон (найзасимон), учбурчак-тухумсимон ёки кенг наштарсимон, поясидагиси чўзиқ-наштарсимон, поя бўғимларида кетма-кет ўрнашган. Гуллари бир жинсли, майда, тўпгули рўваксимон. Май ойидан сент. гача гуллаб уруғлайди. Меваси 3 қиррали ёнғоқча. Отқулоқ нам ерларда, ўтлоқларда, тоғ ёнбағирларида ўсади. Тиббиётда доривор Отқулоқ, майда баргли Отқулоқ ёки шовул ва оддий Отқулоқдан фойдаланилади. Отқулоқ С, В ва б. витаминларга бой бўлганлиги сабабли овқатга ишлатилади.

Loading...