ОВ ҚУШЛАРИ

ОВ ҚУШЛАРИ — ёввойи паррандаларнинг мазали гўшти, қимматбаҳо пар ва патлари, мўйнаси учун овланадиган гуруҳи. Баъзи қушларнинг тухумлари ҳам йиғилади. Қушлар қадимдан ов объекти сифатида сут эмизувчилардан кейинги ўринда турган. Қуш овлари қад. миср фрескалари ва юнон вазаларида тасвирланган. Қуш овлашнинг турли усуллари мавжуд. 9-а. дан қушларни махсус ўргатилган лочинлар ёрдамида овлана бошланган. 10—17-а. ларда эса овнинг бу усулидан фойдаланиш оммавий тус олган. Тарихий манбалардан ов қилиш учун 17-а. дан илгари Бухорога Россиядан махсус ўргатилган лочинлар олиб келингани маълум. Ўзбе-кистонда қушларнинг 100 дан ортиқ тури спорт, ҳаваскорлик ва анъанавий ов объекти қисобланади. Овланадиган қушлар тоғ, чўл, сув, ўрмон ва б. эко-логик муҳитларда тарқалган. Ер юзида кўпроқ ғозсимонлар, товуқсимонлар, балчиқчисимонлар туркумларининг ва-киллари овланади. Республика, асосан, сузувчи қушлар (ўрдаклар, қашқалдоқлар, балчиқчилар ва б.), каклик, кир-ғовул, бедана ва каптарлар овланади. Шунингдек, қарқаралар, булдуруклар, чу-ғурчуқларни овлаш ҳам кузатилган. 19-а. охирида Ер юзида, айниқса, Европада қушларни овлаш ғоят кучайиб кетди, ҳар йили бир неча млн. қушлар овланади.

Ўзбекистонда спортчи ва ҳаваскор овчилар ҳар йили сувда сузувчи минглаб қушларни овлайди. Уларнинг асосий қисмини ўрдаклар ва қашқалдоқлар ташкил этади. Овланадиган ҳайвон турлари ресурсларидан барқарор фойдаланиш мақсадида ҳозир 40 га яқин овчилик ва балиқчилик хўжаликлари ташкил этилган. Уларнинг катта щеми сув олди ҳудудларида жойлашган бўлиб, сувда сузувчи кушларни овлашга ихтисослашган. Ов қилиш қоидалари, муддати ва миқдорини тегишли ташкилотлар назорат қилиб туради. Кейинги йилларда Ов қушлари яшашига салбий таъсир этувчи омилларнинг кўпай-ганлиги инобатга олиниб, уларни яшаш жойларида, миграция ва қишлаш даврида муҳофаза қилишни кучай-тириш, ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштиришни амалга ошириш ҳамда му-воффиқлаштириш мақсадида сувда сузувчи қушларни ўрганиш бўйича халқаро бюро ташкил этилган. Сувда сузувчи қушлар мажмуини, шунингдек, айрим турлари муҳофазасини кўзда тутиб, халқаро конвенциялар, битимлар тузилган. Оқбош ўрдак, ола қанот, мармар чуррак, тўхта ва йўрға тувалоклар каби ов қушлари Халқаро ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобларига киритилган.

Элмурод Шерназаров.

Loading...