ОВОЗ БОЙЛАМИ

ОВОЗ БОЙЛАМИ — думсиз амфибиялар, баъзи судралиб юрувчилар, кўпчилик сут эмизувчилар ва одамда ҳиқил-доқён деворининг ички юзасидан бур-чак бўлиб чиқадиган иккита бурма. Фиброз-эластик тўқимадан тузилган бўлиб, шиллиқ парда билан қопланган. Бу ҳақиқий Овоз бойлами дир. Баъзи сут эмизувчилар ва одамда ҳақиқий Овоз бойламидан бир оз юқорироқда сохта Овоз бойлами ҳам бўлиб, у овоз хрсил бўлишида қатнашмайди.

Одам да ҳақиқий Овоз бойлами — мускул тўқимаси ва бириктирувчи тўқимадан тузилган жуфт бойламдир. Товуш ҳосил бўлишида қатнашади, шунингдек, нафас йўлларини ёт жисмлар тушишидан саклайди.

Loading...