ОВҚАТДАН БЎЛАДИГАН ТОКСИКО-ИНФЕКЦИЯЛАР ВА ИНТОКСИКАЦИЯЛАР — патоген микроорганизмлар ёки уларнинг токсинлари тушган озиқ-овқатларни истеъмол қилганда юзага келадиган ўткир касалликлар гуруҳи. Истеъмол махсулотларига турли кимёвий моддалар, қ. х. да ишлатиладиган ҳар хил ўғитлар, дефолиантлар тушган овқат, сув, ҳўл мева, сабзавотлар, қўзиқориннинг айрим заҳарли турлари билмай ейилганда рўй берадиган овқатдан заҳарланиш бундан мустасно.
Кўп ҳолларда Овқатдан бўладиган токсико-инфекциялар ва интоксикациялар ва и. зарарланган гўшт, балиқ, тухум, сут маҳсулотлари, сабзавотлардан тайёрланадиган салатларни еганда рўй беради. Етарли даражада стерилланмасдан тайёрланган консервалар ҳам Овқатдан бўладиган токсико-инфекциялар ва интоксикациялар ва и. га сабаб бўлади.
Озиқ-овқатларга патоген микроорганизмлар турли йўллар билан тушиши мумкин. Инфекция билан зарарланган . маҳсулотлардан овқат тайёрлаш, идиштовоқларни яхшилаб ювмаслик, салат тайёрлаётганда гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, озиқ-овқатлар ёки уларнинг хом ашёларини нотўғри сақлаш Овқатдан бўладиган токсико-инфекциялар ва интоксикациялар ва и. юзага келишига имкон беради. Инфекциянинг асосий манбаи касал ёки патоген микроб ташувчи одам, ҳайвон ва қушлар, шунингдек, инфекциянинг механик ташувчилари (пашша, суварак, кемирувчилар ва б.) ҳисобланади.
Овқатдан бўладиган токсико-инфекциялар ва интоксикациялар ва и. ни кўпинча сальмонелла, шигелла, ичак таёқчаси, стафилококк, протея, клостридия, хеликобактериялар ва ҳ. к., қўзғатади. Мас, сутга ҳайвонлардан, асосан, сил микобактериялари, сальмонеллалар, бруцеллалар, патоген стафилококк ва стрептококклар тушади. Сутни ташиш, қуйиш, қайта ишлаш, махсулот тайёрлаш даврида хизматчилар орасидаги касал ёки микроб ташувчилардан ҳам патоген бактериялар тушиши мумкин. Гўштнинг патоген ва шартли-патоген микроблар билан ифлослани-ши ҳайвон ва қушларнинг касаллани-ши ҳисобига, улар сўйилганда, териси шилинганда, гўшт маҳсулотларини ташиш ва саклаш жараёнларида юзага келиши мумкин. Балиқ таркибида қорин тифи сальмонеллалари, ичбуруғ шигеллалари, ботулизм қўзғатувчилари ва вабо вибрионлари узоқ вакт сакланиб қолади. Мева ва полиз маҳсулотларида, асосан, тупроқнинг патоген микрофлора-си (шигелла, сальмонелла, вабо вибри-они, ичак таёқчаси, ботулизм қўзғатувчиси, замбуруғлар ва б.)ни учратиш мумкин. Кўпинча гўшт, балиқ, мева ва полиз маҳсулотлари консерваларида ботулизм қўзғатувчиси сакланиб қолади, чунки бу анаэроб микроорганизм бўлгани учун консерва ичида уларга оптимал шароит вужудга келади. Тухум таркибида кўпинча сальмонеллалар, замбуруғлар, актиномицетлар, стафилококклар учрайди. Нон маҳсулотларида, асосан, патоген замбуруғлар ва бактерияларни топиш мумкин.
Масалликлар ва овқатлар (мас, норин, сомса, қийма ва б.) иссиқ жойда сақланганда, уларда микроблар тез кўпаяди. Мас, янги тайёрланган кий-мага бир неча бактерия тушган бўлса, бир кунда улар сони бир неча мингга етади. Шунинг учун, қийма ва б. шунга ўхшаш тез бузиладиган масаллиқларни фақат совуқ жойда (музлаткичларда, қишда иситилмайдиган хоналарда) қисқа вақт сақлаш мумкин. Ўта юқори ҳароратда микроорганизмлар нобуд бўлади, шунинг учун овқат пиширганда қовуриш ёки қайнатиш муддатини камайтирмаслик лозим. Овқатдан бўладиган токсико-инфекциялар ва интоксикациялар ва и. нинг яна бир хили консерваларда учрайдиган ботулизм қўзғатувчиси бўлиб, заҳарланиш аксари термик ишлов бериш қоидаларига тўлиқ амал қилмай тайёрланган консервалар истеъмол қилинганда рўй беради. Бу бактериялар қатъий анаэроблар бўлгани учун консерва ичида тез кўпаяди ва ўта заҳарли 2 хил экзотоксин (нейротоксин ва гемолизин) ишлаб чиқаради. Бу токсинлар марказий нерв системаси, мускуллар ва юрак-томир фаолиятига таъсир этади.
Овқатдан бўладиган токсико-инфекциялар ва интоксикациялар ва и. ўткир гастроэнтерит тарзида кечади. Токсикоинфекцияларнинг юзага келиши ва ривожланиши меъдаичак системасига овқат билан тушган патоген микроорганизмлар миқдори, тури ва организмнинг реактивлигига боғлиқ. Организмнинг заҳарланиш аломатлари организм га микроб тушганидан сўнг бир неча соат ўтгач бошлана-ди: бемор ўзини нохуш ҳис қилади, кўнгли айниб, қусади, ичи кетади, корни оғрийди, кўпинча ҳарорати 38 — 39° га кўтарилади. Бу белгилар бошлан-ганда зудлик билан врачга мурожаат килиш лозим.
Овқатдан бўладиган токсико-инфекциялар ва интоксикациялар ва и. нинг олдини олиш учун овқат тайёрлаш ва саклашда санитариягигиена қоидаларига қатъий амал қилиш, ошхона ва идиш-товоқларни доимо тоза тутиш, механик ташувчиларга қарши курашиш лозим.
Ветеринария ва санитария-эпидемиология назорати ходимлари ҳайвонларнинг соғлиғини, гўшт ва балиқ, полиз маҳсулотларини лаб. текширувидан ўтка-зилишини доимо назорат қилишлари шарт. Гўшт ва балиқ комбинати, ошхона хизматчилари ва тиббиёт ходимлари бактерия ташувчиларни аниклаш ва уларни даволаш учун мунтазам тиббий кўрикдан ўтиб туришлари керак. Ахрли ўртасида санитария маорифи ишлари олиб бориш Овқатдан бўладиган токсико-инфекциялар ва интоксикациялар ва и. нинг олдини олишда муҳим тадбир ҳисобланади.
Муҳсим Зокиров.