ОВҚАТЛАНИШ ГИГИЕНАСИ

ОВҚАТЛАНИШ ГИГИЕНАСИ — гигиенанинг бир тармоғи, соғлом одамнинг тўфи ва бекаму кўст овқатланиш муам-моларини ўрганадиган фан. Унинг мустақил бўлими — диетология беморлар овқатини ўрганади ва парҳез овқатлар таркибини ишлаб чиқади. Гўдаклнк давридаги овқатланишни ўрганиш ҳам Овқатланиш гигиенасининг мустақил бўлимидир. Овқатланиш гигиенаси одамнинг овқатланишини жинс, ёш, касб, меҳнат характери, жисмоний зўриқиш, иклим шароити, миллий ва б. хусусиятлари, турли ҳудудлардаги аҳоли овқатининг микдори ва сифат томонларига боғлаб ўрганади ва кишиларнинг меҳ-нат шароитига қараб озиқ моддаларга эҳтиёжини белгилаб беради.

И. ч. корхоналарининг жамоалари, мактаблардаги, мактабгача тарбия ёшидаги болалар ва б. муассасаларнинг болалар жамоалари учун рационал овқат ишлаб чиқиш, умумий овқатланиш ва овқат саноати корхоналарида озиқ-овқат масалликларини зарарли моддалар қўшилишидан саклашга доир таъсирли санитария назорати усулларини ишлаб чиқиш, овқатдан бўладиган токсикоин-фекциялар ва интоксикацияларттг ол-дини олиш тадбирларини ишлаб чиқиш, овқат саноати, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини лойиҳалаш, қуриш ва ишга туширишни профилактик санитария назоратига олиш, янги саноат товарларининг вақтинча техника шартлари ва давлат андозасига мос ишлаб чиқишда қатнашиш Овқатланиш гигиенасининг амалий вазифаларидир.

Овқатланиш гигиенаси ўз тадқиқотларида кимё, микробиология, физиология, стоматология, иклимшунослик ва б. фанларнинг илмий маълумотларига таянади.

ЎзРда Овқатланиш гигиенаси соҳасидаги и. т. ларни республика диетология маркази, ТошТИнинг овқатланиш гигиенаси кафедралари, шунингдек, санитария-гигиена и. т. институти, лаб. лари ва бўлимлари, дон, гўшт ва сут, консерва ва сабзавот қуритиш, кондитер саноати ва б. нинг назорат тармоклари олиб боради.