ОХОТА ДЕНГИЗИ

ОХОТА ДЕНГИЗИ — Тинч океандаги ярим берк денгиз, Осиё материгининг шарқий соҳили билан чегарадош. Океандан Камчатка я. о., Курил о. лари ва Хоккайдо о. ажратиб туради. Невельский, Татар ва Лаперуз бўғозлари орқали Япон денгизи, Курил бўғози орқали Тинч океан б-н туташган. Майд. 1603 минг км2. Энг чуқур жойи 3521 м. Шим. дан жанубга 2445 км чўзилган, энг кенг жойи 1407 км. Кирғоқлари кам парчаланган. Шим.шаркида Шелихов, жан. қисмида Анива, Сахалин ва б. қўлтиқлар жойлашган. Денгизга Амур дарёси қуйилади. Сувининг т-раси қишда 1,8 — 2°, езда 1,5 дан 15° гача, шўрлиги 32,8 — 33,8°/ОО. Балиқ овланади. Асосий портлари: Магадан, Охотск, Корсаков, Се-веро-Курильск.

Loading...