ОХУНБОБОЕВ Йўлдош (1885, Марғилон яқинидаги Жўйбозор қишлоғи — 1943.28.2, Тошкент) — давлат ва жамоат арбоби. Марғилондаги пахта тозалаш з-дида ишчи (1901—04), Ўзганда батраклик қилган (1904—14). 1916 й. халқ қўзғолони қатнашчиси. 1917 й. Октябрь тўнтаришидан кейин Марғилон атрофида ташкил қилинган дастлабки қишлоқ шўроси, Марғилон уездидаги «Қўшчи» иттифоқи раиси (1919—21). Ўзбекистон ССР МИК раиси (1925 — 38), Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми раиси (1938—43).
Ад.: Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2-китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000.