ОХУНДОВ Мирза Фатали [1812.30.6, Шеки (ҳоз. Нуха) – 1878.26.2, Тифлис] — озарбайжон ёзувчиси, маърифатпарвари ва файласуф. «Пушкин ўлимига шарқ достони» (1837) асари А. С. Пушкинга бағишланган. «Пушкиннинг ўлими Россияда Лермонтовни, Кавказда Охундовни уйғотди» деган ибора шу асардан кейин пайдо бўлган. Охундов, асосан, драматургия соҳасида катта ютукларга эришган. 1851 й. «Ҳикоя-ти Мулла Иброҳим Халил кимёгар», «Наботот ҳакими мусье Жордан ва сеҳргар дарвеш Мастали шоҳ ҳикояти» комедиясини ёзган. «Саргузашти вазири хони Ланкарон» (1851), «Ҳикояти хирси қулдурбосон», «Хожа қора» (1852), «Мурофия вакилларининг ҳикояти» (1856) комедияларида 19-а. 1-ярми озарбайжон халқи ҳаёти акс этган. Шарқ адабиётларида Охундовни «Шарқ Мольери», «Озарбайжон генийси» деб аташган. «Адданган юддузлар» киссаси (1857) билан озарбайжон реалистик насрига асос солган. Асарда ижтимоий тузум ва ҳоким билан халқ оммаси ўртасидаги кескин қарама-қаршиликлар тасвирланган. Охундов араб алифбосини ислоҳқилишга бағишланган «Араб, форс, турк тилларининг ёзувлари учун янги алифбо» (1857) асарининг муаллифи. Охундов фалсафа ва б. фанларни диндан ажратиш, табиат сирларини ўрганишга, маърифатни эгаллашга чақирган. Унинг фалсафий қарашлари «Инглиз файласуфи Юмга жавоб» (1870) асарида ифодаланган. Асар бирмунча ўзгартирилиб, «Ҳиндистон шаҳзодаси Камолуддавланинг Эрон шаҳзодаси Жалолуддавлага ёзган хати ва Жалолуддавланинг жавоби» фалсафий рисоласига илова қилинган.