ОЙБЕК

ОЙБЕК (тахаллуси; асл исм-шарифи Муса Тошмуҳаммад ўғли; 1905.10.1 — Тошкент — 1968.1.7) — шоир, ёзувчи, адабиётшунос олим ва жамоат арбоби. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1965), Ўзбекистон ФА академиги (1943). Ҳунарманд-бўзчи оиласида туғилган. Дастлаб Оқмасжид маҳалласидаги эски мактабда (1911—17), сўнг Мунавварқори Абдурашидхонов ташкил этган «Намуна» мактабида (1918—21) бошланғич маълумот олади. Шундан кейин Навоий номидаги таълим ва тарбия техникум-интернатида таҳсил олгач (1921—25), Тошкент ун-тининг ижтимоий фанлар ф-тида (1925—27), Ленинград халқ хўжалиги ин-тида (1927—29) ўқийди ва оғир хасталикка чалингани сабабли яна Тошкентга қайтиб, Тошкент ун-тида укишни тугатади (1930).

Ойбек меҳнат фаолиятини талабалик йилларида бошлаб, урта мактаб, техникум ва ишчилар ф-тлари (1925—27) да, Халқ хўжалиги, Қишлоқ хўжалик ва Педагогика ин-тларида тил ва адабиёт фанларидан даре беради, Тошкент унтининг иқтисод ф-тида эса ассистент сифатида хизмат қилади (1930 — 35). Айни пайтда Маданий қурилиш илмий тадқиқот ин-ти (1933) ва Фанлар комитети ҳузуридаги Тил ва адабиёт ин-тида (1934—37) илмий ходим бўлиб ишлайди. 1937 й. да Совет давла-ти қатағон сиёсатининг авж олиши Ойбекнинг «миллатчи» ва «миллий итти-ҳодчилар»га хайрихоҳ киши сифатида ишдан ҳайдалиши ҳамда тазйиққа учрашига сабабчи бўлади. Камбағал оиладан чиққанлиги ва интернатда тарбияланганлиги туфайли қатағондан омон қолган Ойбек 1938 й. охиридагина Ўзбекистон ўқув-педагогика нашри-ётига таржимон-муҳаррир сифатида ишга қабул қилинади. 1941—45 й. лар урушининг бошланиши билан у яна номатлуб шахе сифатида қувғинга учрайди. Ўзбекистон Фанлар академиясининг ташкил этилиши билан академиянинг гуманитар бўлимига (1935 — 51), Ҳамид Олимжон вафотидан кейин эса Ёзувчилар уюшмаси ҳайъатига раис, «Шарқ юлдузи» жур. га бош муҳаррир (1945— 59) этиб та-йинланади; Тил ва адабиёт ин-тининг директори (1950—52) ҳамда «Ўзбек тили ва адабиёти» жур. нинг бош муҳаррири (1958—68) вазифасини бажаради. 50-й. лар аввалида яна қатағон тўлқинининг бошланиши билан Ойбек инсульт хасталигига учрайди ва узок, давом этган хасталик оқибатида вафот этади.

Ойбек адабий фаолиятини шоир сифатида бошлаган. «Чолғу товуши» деган биринчи шеъри 1922 й. «Армуғон» жур. да босилган. Бу вақтда у Чўлпон, шунингдек, «ёш усмонлилар» шеърияти таъсирида бўлиб, улар руҳидаги шеърларидан иборат «Туйғулар» (1926) ва «Кўнгил найлари» (1929) тўпламларини эълон қилган. О дастлабки ижодида даврнинг ўткинчи мавзуларига ба-ғишланган сарбаст шеърлар яратган, уларнинг аксарияти «Машъала» (1932) тўпламидан ўрин олган. Кейинчалик шоир лирик туйғу ва кечинмалар тасвирига катта эътибор бериб, «кўнгил лирикаси» намуналарини яратишга интилди. Унинг бу борадаги изланишлари, айниқса, «Евгений Онегин» шеърий романини таржима қилиши (1936) жараенида орттирган тажрибаси туфайли ва А. С. Пушкин асарларидаги лиризм таъсирида яхши самаралар берди. Ойбекнинг «Чимён дафтари» туркумига кирган, ўзбек табиатининг фусункор таровати ва бетакрор рангларини ўзига симирган шеърлари нафақат шоир шеърий ижодининг, балки умуман ўзбек лирикасининг шоҳ намуналаридан бири бўлди. Шоир бу шеърлари билан ўзбек шеъриятига ойбекона нафис лиризмни олиб кирди, нозик туйғу ва кечинмаларни тасвирлаш маданиятини янада мукаммаллаштирди, лирик шеърият тилини нафосат ёғдулари б-н жилолантириб юборди.

Бир томондан, лирик ҳарорат, иккинчи томондан, эпик кўлам Ойбек шеъриятига хос хусусиятлардир. У лирик шеърият билан бир қаторда достонна-вислик соҳасида ҳам изланишлар олиб бориб, «Дилбар — давр қизи» (1932), «Ўч» (1933), «Бахтигул ва Соғиндиқ» (1934), «Қаҳрамон қиз» (1936), «Гулноз», «Камончи», «Навоий» (1937) сингари достонларни езди. Шоир бу достонларида ўз даврининг қаҳрамони образини яратиш ва шу даврнинг муҳим ижтимоиймаънавий масалаларини кўтариш билан бирга тарихий ўтмиш мавзуига ҳам мурожаат этди. Ойбекнинг лиро-эпик шеъриятдаги дастлабки тажрибалари унинг катта эпик полотноларни яратишга қодир санъаткор эканини намойиш этади. «Уч» ва «Навоий» достонлари эса яқин келажакда яратажак «Қутлуғ қон» ва «Навоий» романлари учун ўзига хос эскиз вазифасини ўтади.

Совет давлатининг адабий-маданий сиёсати натижасида 1937—38 й. ларда ёзувчилар ва уларнинг асарларига вульгар социологизм нуқтаи назаридан ёндашиш тамойили кучайди. Ойбекнинг «Чимён дафтари» туркумига кирган лирик шеърлари буржуа шеърияти намуналари, деб баҳоланди. Давлат сиёсати даражасига кўтарилган бу ҳаракат оқибатида, бошқа шоирлар қатори, Ойбек ҳам, «кўнгил шеърияти»га тамомила зид ўлароқ, «фажданлик шеърияти» деб аталган шеърият намуналарини яратишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, Ойбекнинг илм-фан ва техникани эгаллашга даъват этувчи ҳамда ватанпарварлик ва меҳнатсеварлик ғоялари билан суғорилган «Ўзбекистон», «Днепрострой», «Фанга юриш», «Раиса», «Қизлар» сингари ўнлаб шеър ва достонлари 30—40-й. лар ўзбек шеъриятида муҳим воқеа бўлди.

Ойбек 40-й. лар охири — 50-й. лар бошларида «Қизлар» (1947) достонидан ташқари, «Ҳамза» (1948), Покистон таассуротлари асосида «Зафар ва Заҳро» (1950) ва «Ҳақгўйлар» (1952) достонларини яратди. 60-й. ларда шахсга сиғиниш фожиалари фош этилиб, собиқ совет мамлакатида «хрушчёвча» ҳарорат жилвалари куринганда, Ойбек хасталигига қарамай, яна «соф лирика»нинг гузал намуналарини такдим этади, Хиросима фожиасига бағишланган «Даврим жароҳати» (1952), «Гули ва Навоий» (1968) достонларини ёзиш билан бирга Амир Темур ва Бобур ҳақидаги лирик достонларни ёзишга киришади. Шоир узининг бу асарлари билан 60-й. лар ўзбек шеъриятида янги бадиий тафаккурнинг бошланиши ва қарор топишига муҳим ҳисса қушади.

Ойбекнинг насрий мероси 5 роман («Қутлуғ қон», «Навоий», «Олтин водийдан шабадалар», «Қуёш қораймас» ва «Улуғ йўл»), 4 қисса («Шонли йўл», «Hyp қидириб», «Болалик хотираларим» ва «Бола Алишер») ҳамда бир қанча ҳикоя ва очерклардан иборат.

Ойбекнинг роман жанридаги дастлабки тажрибаси — «Қутлуғ қон» асари ёзувчи ҳаётининг энг таҳликали кезларида, 1938 й. да, қисқа муддатда ёзилган ва 1940 й. да нашр этилган. Ёзувчининг болалик хотиралари билан тўйинган бу асарда ўзбек халқининг 1-жаҳон уруши арафасидаги машаққатли ҳаёти қаламга олинган. Бу даврда, бир томондан, мустамлакачилик сиёсати, иккинчи томондан, ўлкага кириб кела бошлаган капиталистик муносабатлар туфайли меҳнаткашлар оммаси ғоят қашшоқлашган эди. Шундай вақтда сабр косаси тўлган халқнинг норозилик намойиши билан чи-қиши ёки қўзғолон кўтариши табиий эди. Чор ҳокимиятининг Ўрта Осиё аҳолисини мардикорликка олиш тўғрисидаги фармони 1916 й. қўзғо-лонининг гуруллаб ёниши учун бир туртки бўлди. Ойбек романда Йўлчи бошлик, меҳнаткашлар, Мирзакаримбой бошлиқ бойларнинг ўзаро муносабатларини тасвирлаш орқали мазкур қўзғолоннинг келиб чиқиш сабабларини бадиий таҳлил этди. Жамиятнинг шу даврдаги қутблашган ҳолатини таъкидлаб кўрсатиш мақсадида ва совет мафкурасининг талаби билан бойлар образини, айниқса, Мирзакаримбой образини яратишда қора бўёқлардан кўпроқ фойдаланди. 1937 й. тегирмонидан аранг омон қолган адибнинг романни бусиз нашр этиши амри маҳол эди.

Ойбек бу асари билан А. Қодирий, Чулпон ва С. Айний бошлаб берган тарихий романнавислик анъанасини ривожлантириб, уни меҳнаткаш халқ характерини ўзида мужассамлантирган Йўлчи, Гулнор каби қаҳрамонларнинг ёрқин образлари билан бойитди. «Қутлуғ қон» ўзбек адабиётидаги бадиий жиҳатдан энг юксак романлардан биридир.

Ойбек шоир, носир, адабиётшунос олим сифатида ҳам Навоий ҳаётига кўп бор мурожаат этган. Унинг 1942 й. 2-жаҳон урушининг қизғин бир пайтида «Навоий» романини ёзиб тугатгани тасодифий эмас. Нафақат улуғ шоир, балки 15-а. даги Хуросон ҳаётини ҳам пухта ўрганган адиб бу асарда Навоийнинг шоир ва инсон сифатидаги гуманизми — инсонпарварлик моҳиятини катта маҳорат билан гавдалантириб берган. О. Навоий образини 15-а. Хуросонида рўй берган муҳим тарихий воқеалар фонида гавдалантирар экан, шу даврда Темурийлар давлатини ҳаракатга келтирган, кейинчалик эса уни таназзулга олиб келган кучлар ва уларнинг ўзаро курашини хаққоний акс эттирган. Ойбек мазкур асари билан ўзбек адабиётида тарихий-биографик роман жанрини бошлаб, унинг асосий тамойилларини белгилаб берди. «Навоий» романи кейинчалик ўзбек адабиётида «Улуғбек хазинаси», «Кўҳна дунё» (О. Ёқубов), «Юлдузли тунлар», «Авлодлар довони» (П. Кр-диров) сингари тарихийбиографик романларнинг майдонга келишига замин ҳозирлади.

Ойбекнинг насрий асарлари орасида ўзбек халқининг 2-жаҳон урушидаги жасорати тасвирига бағишланган «Қуёш қораймас» (1943—59) романи алоҳида эътиборга лойиқ. Адиб мазкур романини гарчанд Ғарбий фронтга қилган сафаридан қайтибоқ ёза бошлаган бўлсада, уруш тўғрисидаги даҳшатли ҳақиқатни айтиш иложи бўлмагани учун, уни 50-й. ларда — хасталик пайтида ёзиб тугатди. Ойбек Бектемир ва унинг икки жанговар дўстининг образини яратиш оркали Совет давлатининг урушга тайёргарликсиз киргани ва саркардаларнинг қўпол хатолари туфайли миллионлаб кишилар, шу жумладан, ўзбек жангчиларининг «тўп еми» бўлаётгани ҳақидаги ҳақиқатни бадиий мужассамлантириб берди.

Адиб «Олтин водийдан шабадалар» (1949) романида урушдан кейинги давр қаҳрамони образини, «Қутлуғ қон» романининг давоми сифатида ёзилган «Улуғ йўл» (1967) асарида эса Йулчи ва Гулнорларнинг 20-й. лардаги издошлари образини яратишга интилди.

Ойбек қаламига мансуб роман ва қиссалар қайси давр ҳаётидан олинган булмасин, адиб шу давр ҳаётини мукаммал урганган, айниқса, тарихий давр ва тарихий шахс ҳаёти билан бирламчи манбалар асосида яқиндан танишган ёзувчи сифатида намоён булади. Ойбекнинг насрий асарларига хос муҳим хусусиятлардан яна бири шундаки, у асар қаҳрамони ёки тарихий шахени Ватан ва халқ манфаатлари йўлида курашувчи, меҳнаткаш халқ орзу-армонларининг рўёбга чиқиши йўлида заҳмат чекувчи сиймо сифатида тасвирлайди.

Ойбек озгина бўлсада, ўз кучини драматургияда ҳам синаб кўрди. У уруш й. ларида Чингизхон истилосига қарши кўтарилган халқ ҳаракатларидан бирига мурожаат этиб, ватандошларида фашизмга қарши кураш майлини рағбатлантирувчи «Маҳмуд Торобий» операси либреттосини ёзди (1944) ва шу мавзу бўйича драма театрлари учун «Ғалвирчи», рус адиби ва адабиётшуноси А. Дейч билан ҳамкорликда эса рус тилида «Халқ қалқони» пьесалари устида ишлади. Ойбек бу асарларида ҳам тарихий жараён қонуниятларини яхши билган, тарихга халқ манфаатлари нуқтаи назаридан ёндашувчи йирик олим сифатида намоён бўлди.

Ойбек адабий фаолиятининг муҳим қисмини адабиётшуносликка оид тадқиқот ва мақрлалар ташкил этади. Ўзбек халқи тарихи ва ўзбек мумтоз адабиётининг улкан билимдони Ойбек ўзининг адабий-танқидий фаолиятида адабиётимизнинг энг қад. давридан то ўтган асрнинг 60-й. ларига қадар кечган шаклланиш ва тараққиёт йўлига бағишланган кўплаб мақолалар эълон қилди. Бу мақолаларнинг катта бир қисми Алишер Навоий яшаган давр, шоир ҳаёти ва ижодини ўрганишта ба-ғишланган бўлиб, улар кейинчалик Ойбекнинг «Навоий гулшани» мақолалар тўпламини ташкил этди. Бу мақолалар навоийшуносликнинг ўзбек адабиётшунослигининг муҳим бир соҳаси сифатида шаклланиши ва ривожланишига ҳисса бўлиб қўшилди. Шу билан бирга О. Ёзувчилар уюшмаси ва Фанлар академияси гуманитар бўлимининг раиси сифатида Навоийнинг 500 йиллик юбилейини ташкил этиш ва ўтказишга раҳбарлик қилди. А. Дейч билан бирга рус тилида Навоийга бағишланган туркум мақолалар чоп этди (бу мақолалар муаллифларнинг 1968 й. да нашр этилган «Алишер Навоий. Литературно-критический очерк» китобидан урин олган).

Йирик адабиётшунос Ойбек «Абдулла Қодирийнинг ижодий йўли» (1935) монографияси ва б. мақолаларида 20-а. ўзбек адабиётининг тараққиёти муаммоларини, А. С. Пушкин, Л. Н. Толстой ва А. М. Горький сингари рус адабиёти намояндаларининг ўзбек ёзувчиларига таъсири масалаларини юқори илмий-назарий савияда ўрганди. Мумтоз ва замонавий ўзбек адабиёти ютукларини қардош халкларга таништиришда Ойбекнинг рус тилидаги мақолалари айрича аҳамиятга молик.

Серқирра ижод соҳиби О. жаҳон ва рус адабиётининг энг юксак намуналарини ўзбек тилига таржима қилиб, Чулпон ва Қодирий асос солган ўзбек таржима мактабини узининг юксак даражадаги таржималари билан . бойитди. ўзбек китобхони Ойбек таржимаси орқали Рим адабиёти намуналари, Ж. Б. Мольернинг «Тартюф», А. С. Пушкиннинг «Евгений Онегин», М. Ю. Лермонтовнинг «Маскарад», «Довуд Сосунли» арман эпоси, Г. Гейне, И. А. Крилов, В. Г. Белинский, Э. Верхарн ва б. нинг асарлари билан танишди.

Ойбек ўзининг ранг-баранг ижоди ва улкан жамоат арбоби сифатидаги фаолияти б-н ўзбек халқининг маданий юксалишига катта ҳисса қўшди. 1980 й. да адиб яшаган уйда Ойбек уй-музейи ташкил этилган ва унга ҳайкал ўрнатилган. Тошкентдаги мактаб, хиёбон ва метро бекатларидан бири Ойбек номи билан аталган, Термиз давлат ун-ти, Тошкент вилоятидаги жамоа хужалигига Ойбек номи берилган. Ойбек вафотидан кейин «Буюк хизматлари учун» ордени б-н такдирланган(2001).

Ас: Мукаммал асарлар тўплами [20ж. ли], 1-20-ж. лар, Т., 1975-1985.

Ад.: Бать Л., Кошчанов М., Айбек. Критикобиографический очерк, М., 1966; Ёқубов Ҳ., Адибнинг маҳррати, Т., 1966; Каримов Н., Ойбек, Т., 1985; Каримов Н., Ойбек гулшанида крлган ғунчалар, Т., 1985.

Наим Каримов.

Prev Article

ОЙ ФАЗАЛАРИ

Next Article

ОЙГАЙИНГ