ОЙГАЙИНГ РУДА МАЙДОНИ

ОЙГАЙИНГ РУДА МАЙДОНИОйгайинг дарёсининг ўрта оқимида жойлашган рудали майдон. 1936 й. да топилган. 1942—43 й. ларда вольфрам ва нодир металлар қазиб олинган. Ойгайинг руда майдонининг максимал захираларини аниқлаш мақсадида 40-й. лар 2-ярмида қидирув-разведка ишлари олиб борилган. Ойгайинг руда майдони гранит массиви ва палеозой даврига мансуб метаморфик жинслардан ташкил топган. Майдонда гранит массиви билан генетик боғланган пегматит, грейзен, скарн, апогранитлар (альбит ва грейзенлашган гранит) ва апокарбонатлар (слюда ва флюоритлашган охак-тош) мавжуд. Улар таркибида вольфрам, қалай, фтор, мис, молибден, рух ва б. нодир элементларнинг минераллари учрайди. Бу минераллардан нодир металларнинг хом ашёси сифатида фойдаланилади.

Loading...