ОЙГАЙИНГ

ОЙГАЙИНГТошкент вилоятидаги тоғ дарёси. Талас Олатови ва Писком тизмаси туташган ердаги (Тўқмоқсолди довонидан шим.-шарқда) музликлардан Шовурсой номи билан бошланади. Уз. 76 км, ҳавзасининг майд. 1102 км2. Сув йиғилиш майдонининг ўрта-ча бал. 2998 м.

Ойгайинг чуқур ва тор водийда оқади. Қайир ва биринчи кўҳна қайир (терраса) яхши ривожланган. Қад. музликлардан қолган мореналар кўп учрайди. Дарё ўзани катта-катта харсанг тошлар билан тўсилганлиги сабабли,айрим ерларда шоввалар ҳосил бўлган. Мавсумий қор, қорликлар ва музликлардан тўйинади. Июль—сент. да суви кўпаяди (44—46%). Ўртача кўп йиллик сув сарфи 27,9 м3/ сек., ўртача оқим модули 27,2 л/сек, км2. Умумий уз. 206 км дан ортик, 100 та ирмоғи бор. Йириклари: Тасторсой, Оққопчиғай, Барқироқсой, Кўксув, Бешторсой, Чараолмасой.

Loading...