ОЁҚДУМЛИЛАР

ОЁҚДУМЛИЛАР, айримдумлилар, подуралар (Callembola ёки Padura) — тубан ёки бирламчи қанотсиз ҳашаротларнинг энг катта туркуми. 2 мингдан ортиқ, Ўрта Осиёнинг деҳқончилик минтақаларида эса 50 га яқин тури маълум. Чўзинчоқ танасининг уз. 0,2—2 мм. Қорни бўғимларга бўлинган ёки юмалоқ; оқ, яшил, гунафша, кулранг, кўпинча ола-була доғли. Усти туклар ёки тангачалар билан қопланган. 4—6 бўғимли мўйловлари турли узунликда; оғиз аппарати — кеми-рувчи ёки санчиб сўрувчи типда. 3 жуфт кўкрак оёклари бўлиб, болдир ва пан-жалари бирлашиб кетган, учида тирноқлари бор. 6 бўғимли қорни 3 ўсимта — қорин найчаси, таянч ва сакровчи айридан иборат, сакраб ҳаракатланади (тупрокда яшовчи кўпгина Оёқдумлилар сакровчи айрилари тараққий этмаган ёки бутунлай йўқ); чала ўзгариш б-н ривожла-нади. Сернам ерларда яшайди. Органик қолдикдар, бир қанча турлари эса тирик ўсимлик билан озиқланади. Қ. х. экинларига, айниқса, дуккакликларга зарар келтириши мумкин. Кураш чоралари: уруғликка, парник ва иссиқхоналарга сиртдан таъсир қилувчи инсектицидлар (карбофос, кельтан) билан ишлов бериш.

Prev Article

ОДРА