ОЙТОШ

ОЙТОШдала шпатлари гуруҳига мансуб минерал. Кимёвий таркиби K2OAl2O3-6SiO2. Қаттиклиги 6, зичлиги 2,6 г/см1. Кўпинча ярим шаффоф (ойдек товланади — номи шундан) кўким-тир Ойтош учрайди. Кристаллари призматик, таблеткасимон донадор агрегатлардан иборат. Ойтош кварц слюда, нодир мине-раллар (топаз, турмалин) билан бирга (пегматит ёки альп типли томирларида) учрайди. Шри Ланка, РФ (Карелия, Урал тоғлари ўрта қисми)да Ойтошнинг сифат турлари бор. О. қимматбаҳо ва безак буюмлар ясашда ишлатилади.

Loading...