ОЗАРБАЙЖОН ТИЛИ

ОЗАРБАЙЖОН ТИЛИтуркий тиллар оиласининг ўғуз гуруҳига мансуб тил; асосан, Озарбайжон Республикаси ва Эрон Ислом Республикасида, қисман Арманистон, Грузия, Туркия, Ироқ Республикаларида тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 14 млн. кишидан ортиқ (жумладан, Озарбайжонда 6 млн. га яқин — 1979 й. маълумотлари). Озарбайжон тили 4 лаҳжа гуруҳига эга: шарқий (куба, боку, шемаҳи лаҳжалари ва муған, ланкаран шевалари); ғарбий (казах, қорабоғ, ганжа лаҳжалари, айрум шеваси); шим. (нуҳин лаҳ-жаси ва закатала-кох шеваси); жан. (на-хичеван, ўрдубод, тавриз лаҳжалари, ереван шеваси). Лаҳжалардаги фарклар, асосан, фонетика ва лексика соҳаларида кузатилади.

Озарбайжон тили фонетикасининг бошқа туркий тилларга нисбатан фаркли жиҳатлари: О. т. да 9 унли, 23 ундош товуш бор; бар-ча ўринларда G фонемасининг кенг қўлланиши; асли туркий к/к, ундошларининг жаранглиланиши (қонган) ва бўғиз товушига айланиши (қачон-пачан) сўз бошидаги баъзи жа-рангли ундошларнинг жарангсизланиши (балчиқ—шалчиг) ва б. Морфо-логияда бир қатор аффиксал кўрсаткичлар ўзаро фарқланса, синтаксисда боғловчили қўшма гаплар тизими ри-вожланган. Ҳоз. Озарбайжон тили лексикасининг асо-сий қисмини шу тилнинг ўзига мансуб ва умумтуркий сўзлар ташкил этади; шунингдек, унда араб ва форс тилларидан ўзлашган сўзлар ҳам анчагина.

Ёзуви 1929 й. гача араб графикаси асосида, 1929—39 й. ларда лотин графикаси асосида, 1939—90 й. ларда рус графикаси асосида бўлган. 1992 й. дан яна лотин графикаси асосидаги ёзув жорий этилган. Ҳоз. адабий Озарбайжон тили (Озарбайжон Республикасида) 19-а. нинг ўрталарида боку ва шемаҳи лаҳжалари асосида шакллана бошлаган.