ОЗАРБАЙЖОНЛАР

ОЗАРБАЙЖОНЛАР (ўзларини — озар-байжонлилар, озарилар деб аташади) — халқ, Озарбайжоннинг асосий аҳолиси (5,8 млн. киши, 1990-й. лар ўрталари). Шунингдек, Эрон (10,430 млн. киши). Россия Федерацияси (336 минг киши), Грузия (307 минг киши), Қозоғистон (90 минг киши), Арманистон ва б. мамлакатларда ҳам яшайди. Умумий сони 17,2 млн. киши (1990й. лар ўрталари). Озарбайжон тилица сўзлашади. Диндорлари — асосан, шиа мусулмонлар. Озарбайжонлар катта европеоид ирқининг жан. ирқига мансуб. Озарбайжонлар этногенезида қад. Мана (мил. ав. 1-минг йилликнинг 1 – ярми), Кавказ Албанияси (мил. ав. 1-минг йилликнинг 2-ярми — мил. 10-а.), Мидия, Атропатена (мил. ав. 4-а. — мил. 7 – а.) давлатлари аҳолиси қат-нашган. 7-а. да араблар истилосидан сўнг Адербейгон ёки Озарбайжон номини олган. Мил. ав. 1-минг йиллик — мил. 1-минг йиллик мобайнида келгинди эроний ва туркийзабон қабилалар (скифлар, гуннлар, булғорлар, бижа-наклар ва б.) маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетганлар. Озарбайжон этник бирлигининг шаклланиши, асосан, 11—13-а. ларда Озарбайжонга янги тур-кий (ўғуз) қабилаларининг кириб келиши натижасида якунланган. Озарбайжонларнинг бир қисми саноатда (айниқса, нефть, газ, асбобсозлик ва б.) ва қ. х. да банд. Қишлоқ аҳолисининг анъанавий маш-ғулоти — деҳқончилик, пахтачилик, боғдорчилик, узумчилик, ипакчилик.

Loading...