ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ — халқ хўжалигининг озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган соҳаси. Тармоқ таркибида гўшт-сут, ёғ-мой, балиқ маҳсулотлари, ун-ёрма, макарон, мевасабзавот консервалари, сут-ёғ, шакар, чой қадокдаш, қандолатчилик, нон, узум ва шампан винолари, спирт, арақ, тамаки, пиво, чанқовбосар ичимликлар, совун ва б. саноат корхо-налари бор.
Ўзбекистон замонавий озиқ-овқат саноатига эга. Унинг таркибида 3200 дан ортиқ корхоналар бор. Бу соҳа, асосан, маҳаллий хом ашёни қайта ишлашга асосланган. О.-о. с. корхоналарида 200 дан ортиқ маҳсулот тури тайёрланади.
Мамлакат мустақилликка эришгач, О.-о. еда чуқур ташкилий ва иқтисо-дий ислоҳотлар амалга оширилди. Кўпгина саноат корхоналари давлат тасарруфидан чиқарилиб, очиқ турдаги акциядорлик бирлашмалари ва жамиятларига айлантирилди, илгари тармоқ корхоналарига раҳбарлик қилган озиқ-овқат, гўшт-сут, дон маҳсу-лотлари ва б. вазирликлар тугатилиб, «Ўзозиқовқатсаноат» давлат-акциядорлик концерни (1993 й. 5 май; 1994 й. 26 сент. дан «Озиқовқатсаноат» ва «Ёғ-мойтамакисаноат» уюшмалари), «Ўзгўштсаноат» давлат-акциядорлик уюшмаси (1993 й. 6 апр.), «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорация-си (1994 й. 22 апр.), «Ўзмевасабзавотузумсаноат» давлат-акциядорлик уюшмаси (1994 й. 28 нояб. дан), «Ўзбалиқ» давлат-акциядорлик корпорацияси (1994), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидаги «Ўзпаррандасаноат» республика ишлаб чиқариш бирлашмаси (1964), «Ўзбекбирлашув» таркибидаги О.-о. с. корхоналари очиқ турдаги акциядорлик жамиятларига айлантирилди. Ахрли эҳтиёжларини республиканинг ўзида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари б-н қондириш чоралари кўрилмоқда. 2002 й. да О.-о. с. корхоналарида (минг т): гўшт — 147,4, мол ёғи — 1,9, сут маҳсулотлари — 216,6, консервалар — 480,6 минг шартли банка, қандолатчилик маҳсулотлари — 61,1, ўсимлик мойи — 222,2 нон ва нон-булка маҳсулотлари — 842,8, ун (давлат ресурелари донидан) — 1554,9, қадоқланган чой — 5,3, тамаки — 10,6, хўжалик совуни — 41, қанд-шакар — 217,2, макарон маҳсу-лотлари — 74,6, вино-арақ — 6134 минг дал, пиво — 7853 минг дал, чанқовбо-сар ичимликлар — 12680 минг дал ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
Тармоқ корхоналарига олий ва ўрта махсус маълумотли муҳандис-техник кадрлар Тошкент кимё-технология инти, Бухоро енгил ва озиқ-овқат саноати ин-ти, Тошкент иқтисодиёт ун-ти ва Тошкент техника ун-тида, Самарканд, Янгийўл озиқ-овқат, Тошкент технология коллежларида тайёрланади.
О.-о. с. корхоналарида банд бўлган ходимлар сони 100 минг киши (2003).