ОЗОДБОШ СВИТАСИ

ОЗОДБОШ СВИТАСИТошкент ш. атрофида учрайдиган қуйи бўр ётқизиқлари таркибидаги стратиграфик бирлик. Қоржонтовнинг жан.-ғарбий этакларида жойлашган Озодбош яланглиги номи билан аталган. Н. Е. Минакова томонидан 1941 й. да ажратилган. Озодбош свитаси палеозой баландликларининг бузилиши, чала сийқаланган йирик ва майда шағалларнинг қумли оҳак ва гил билан цементланиши натижасида хрсил бўлган қизил рангли континентал брекчия ва конгломе-ратлардан ташкил топган. Озодбош свитасининг уму-мий қалинлиги 30—160 м.