ОЗУҚА БИРЛИГИ

ОЗУҚА БИРЛИГИ — молларга едириладиган ем-хашак тўйимлилигини бел-гиловчи ўлчов бирлиги. О. б. нинг 1кг қуруқ сули тўйимлигига тенг қилиб олинган. Бошқа ем-хашаклар тўйимлилиги шунга таққослаб бақоланади. Mac, 1 кг қуруқбеда 0,5; арпа 1,15; 1 кг маккажўхори 1,4 О. б. га тенг. Кррамолларда ёғ тўпланишига қараб белгиланадиган бир Озуқа бирлиги тўйимлилиги 150 г ички ёғ тўпланишига ёки 1414 ккал га тенг. Емхашак тўйимлилиги баҳоланаётганда Озуқа бирлигидан ташқари, унинг таркибидаги ҳазм бўладиган протеин, кальций, фосфор, каротин ҳамда витаминлар хам назорат қилинади. Амалда ем-хашак тўйимлилиги кўрсатилган махсус жадваллардан фойдаланилади. АҚШ, Германия, Буюк Британия ва б. мамлакатларда озуқа таркибидаги ҳазм бўладиган озиқ моддаларга караб бахрланади (яна қ. Емхашак тўпимлилиги).

Loading...