ЎГАЙ ОНА

ЎГАЙ ОНА — бошқа никоҳдан бўлган боланинг онаси. Оила қонунчилигида Ўгай она билан ўгай бола ўртасидаги муайян ҳуқуқий муносабатлар кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси ОК га кўра, Ўгай онанинг тарбиясида ёки таъминотида бўлган вояга етмаган ўгай ўғил ва ўгай қизларнинг ота-онаси йўқ бўлса ёхуд ўз ота-онасидан етарли маблағ ололмаётган бўлса, уларга таъминот бериш мажбурияти Ўгай она зиммасига юклатилиши мумкин. Ўз навбатида, ўгай болалар зиммасига ҳам улар вояга етганда шундай мажбурият юкланиши мумкин. Ўгай онага ўгай ўғил ва ўгай қиздан алимент ундиришни талаб қилиш ҳуқуқини берадиган асосли шартларга қонун қуйидагиларни киритади. Ўгай онанинг меҳнатга лаёқатсизлиги (яъни, умумий пенсия ёшига етганлик ёки 1, 2гуруҳ ногиронлиги, истисно тариқасида — 3гуруҳ ногиронлиги), шунингдек, Ўгай онанинг ўз ўгай ўғиллари ёки ўгай қизларига камида беш йил тарбия ва таъминот берганлиги факти тасдиқланган бўлиши керак (Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 127, 128-моддалари).

Prev Article

ОҲУЛАР