ЎГИ БЕГИ ХОНИМ

ЎГИ БЕГИ ХОНИМ (асл исми Тағайшоҳ) (? — 1382) — Амир Темурнинг катта қизи. Онаси Турмуш Оғо. Шарафудцин Али Яздийнинг ёзишича, Ўги Беги Хоним ҳусн бобида тенги йўқ, ақлидроқда беназир бўлган. Амир Темур бу қизини яхши кўрган ва ўзига яқин тутган. Ўги беги хонимни амир Мусонинг ўғли Муҳаммадбекка никоҳ қилганлар. Ўги беги хоним Муҳаммадбекдан бир ўғил туққан, исми Султон Ҳусайн Мирзо. 1382 йилда Ўги беги хоним бедаво касаллиқдан вафот этган.

Loading...