Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ЎЛЧАМ

ЎЛЧАМ — нарсанинг каттакичиклиги ва ҳажмини ифодалайдиган рақам. Чизиқли, ҳажмий, бурчакли, ички, ташқи ва бошқалар турларга бўлинади. Нарсаларнинг вазни (массаси) га доир рақамлар ўлчовлар (мас, оғирлик ўлчови) деб аталади. Чизиқли Ўлчам нарсанинг узунлиги, эни, қалинлигини билдиради. Асосан, мм, см ва м билан ўлчанади. Ҳ ажмий Ўлчам нарсанинг ҳажмини билдиради. Асосан, мм3, см3, дм3, м3 ва л (литр) билан ўлчанади. Бурчакли Ўлчам (тўғри, ўткир ва ўтмас) бурчакларнинг каттакичиклигини билдиради. Градус билан ўлчанади (Г = 60’ = 3600»; бу ерда ‘ — бурчак минутлари, «— бурчак секундлари). Ички ва ташқи Ўлчамлар нарса (мас, қувур) нинг ички диаметрини (каттакичиклигини) билдиради. Асосан, мм, см ва м билан ўлчанади.