ЎЛЧАМСИЗ КАТТАЛИКЛАР

ЎЛЧАМСИЗ КАТТАЛИКЛАР — иккита бир хил катталикларнинг нисбати. Икки катталикни қиёслаш учун ишлатилади. Мас, ф. и. к. (фойдали иш коэффициенти) бирон бир тизим (мас, машина, система) ўзи сарф этган энергиянинг қандай қисмини фойдали ишга ёки энергияга айлантира олишини, муҳитнинг синдириш кўрсаткичи эса ёруғлик нурининг шу муҳитда вакуумдаги ҳаракатига нисбатан неча марта кичик тезлик билан ҳаракат этишини кўрсатади ва ҳ. к. Ишқаланиш коэффициенти, нисбий узайиш, нисбий намлик, Рейнольдс сони, ёруғликни қайтариш, ўтказиш ва ютиш коэффициентлари ва бошқалар баъзи катталиклар Ўлчамсиз катталиклар жумласига киради.

Loading...