ЎЛЧОВ БИРЛИГИ — муайян катталикни миқдоран баҳолаш учун асос қилиб олинадиган катталик (қ. Бирликлар тизими, Халқаро бирликлар тизими). Бошқа катталикларни ўлчаш учун киритилган бирликлар (ньютон, жоул, вольт ва бошқалар) ҳосила бирликлардир. Халқаро бирликлар тизимига кирмайдиган ўлчов бирликлари ҳам қўлланилади. Мас, миля, ангстрем, рад, рентген, кюри ва бошқалар