ЎЛИК ДЕНГИЗ

ЎЛИК ДЕНГИЗ (араб. Баҳр-Лут) Ғарбий Осиёдаги оқмас шўр кўл, Иордания ва Исроил ҳудудларида. АлҲор тектоник ботиғида, денгиз сатҳидан 395 м пастда (соҳили Ер қуруқлик қисмининг энг паст жойи) жойлашган. Майд. 1050 км2, уз. 76 км, энг чуқур жойи 356 м (баъзи маълумотларга кўра 335 м). Қирғоклари тик ва қояли. Ўлик денгизга Иордан дарёси қуйилади. Дунёдаги энг шўр кўллардан (туз захираси 43 млрд. т чамасида), шўрлиги 260—270°/00, айрим йилларда 310°/00 га етади. Кўлдан калий ва бошқалар тузлар олинади. Кўл суви юқори даражада минераллашганлигидан ҳайвон ва ўсимликлар (айрим бактериялардан ташқари) йўқ. Соҳиллари чўл, ондасонда воҳалар учрайди. Ғарбий соҳилидаги ғорлардан 1947 йилда қадимий иврит, араб, юнон, лотин ва бошқалар тиллардаги қўлёзмалар (катта қисми мил. ав. 2-аср — мил. 2-асрга тааллуқли) топилган. Ўлик денгизнинг ғарбий соҳилида, унга Иордан дарёси қуйилиш қисмида Библия афсоналарида ёзилган Содом ва Гоморра шаҳрилари мавжуд бўлган деб тахмин қилинади.

Loading...