ЎЛИК ТИЛЛАР

ЎЛИК ТИЛЛАР — жонли истеъмолдан чиққан (табиий сўзлашув тили бўлмаган), ёзма ёдгорликларда сақланган тил. Айрим тиллар босқинчилик, мустамлакачилик, унда сўзлашувчиларни мажбурлаш натижасида ёки тарихий, иқтисодий ва маданий ўзгаришлар таъсирида йўқолиб борган. Шумер, лотин, этруск, юнон, қадимий славян, прусс, вестгот, остгот, италий, галл, гёз, копт (қибтий), ўрхун, қад уйғур, эски ўзбек, қадимий форс, санскрит, пали, пракрит, булғор ва бошқалар Ўлик тиллар ҳисобланади.

Тилнинг тараққий этиш қонуниятларини белгилашда Ўлик тилларлар катта аҳамиятга эга. Шуни таъкидлаш жоизки, қадимий тилшуносликнинг дастлабки салмоқли ютуқларга эришишида ҳам қадимий Месопотамиядаги шумер, қадимий Кичик Осиёдаги хетт, қадимий Ҳиндистондаги санскрит сингари Ўлик тилларларни ўрганиш асосий ўрин тутган эди.

Баъзи Ўлик тиллар лардан, улар кўп соҳаларда истеъмолдан чиққанига минг йиллар ўтган бўлса ҳам, инсоният алоқааралашув тили эмас, балки ибодат тили сифатида фойдаланиб келинмоқда. Мас, мисрлик христианлар копт тилидан, католик черкови вакиллари лотин тилидан, мўғул халқларининг ламаистик черкови вакиллари тибет тилидан фойдаланадилар. Шунингдек, Ўлик тиллар лардаги ёзма ёдгорликлар тарихий манбалар сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ўлик тилларлар миллий тиллар ривожланишига ҳам (Ҳиндистонда классик санскрит, араб мамлакатларида классик араб, Ғарбий Европада лотин, Россияда черковславян, Юнонистонда қадимий юнон тиллари) ижобий таъсир кўрсатган. Кейинги даврда ёзма Ўлик тилларни давлат, фан, мактаб тилига айлантириш учун уринишлар содир бўлмоқда. Чунончи, Исроилда қадимий яҳудий тили (иврит) давлат тили деб эълон қилинган бўлса, Ватиканда лотин тилида янги терминлар луғатлари нашр этиб борилмоқда.

Prev Article

ЎЛЖА