ЎЛИКБОШ

ЎЛИКБОШарвоҳ капалаклар оиласига мансуб капалак. Танасининг уз. 60 мм га яқин, ёйилган қанотлари — 130 мм гача. Кўкраги орқасида одамнинг бош суягига ўхшаш сариқ расм бор (номи шундан). Африка, Ўрта денгиз мамлакатлари, Евросиё, жумладан, Жанубий Европа, Кавказ, Туркманистонда тарқалган. Дарахтлардан катаклари деворини тешиб, ундаги асални сўриб озиқланади. Қуртининг уз. 130 мм гача. Ноёб тур сифатида Россия Қизил китобига киритилган.

Loading...