ЎЛИКХОНА, морг (франц.) — мурда сақланадиган, ёриб текшириладиган ва кўмиш учун бериладиган махсус бино. Ў., асосан, суд тиббиёти экспертизаси қошида бўлади, касалхоналар, илмий тадқиқот интлари ва бошқаларда мурда патологик анатомия бўлимларида сақланади. Ўликхонага бахтсиз ҳодиса туфайли ўлган, қасддан ўлдирилган ёки шунга гумон қилинган мурдалар; даво муассасаларида диагноз қўйилмай ўлганлар; тўсатдан ўлиб, ўлим сабаби аниқланмаганлар, шунингдек, номаълум кишиларнинг мурдаси келтирилади.