ЎЛЖА

ЎЛЖА — 1) урушда зафар қучган ғолиблар томонидан қўлга киритилган қуроляроқ, жанговар техника ва ҳарбий асбобанжомлар. Ўрта асрларда ўзгалар юртини ғорат қилиш оқибатида қўлга туширилган молмулк, ҳарбий аслаҳа ва асирлар ҳам Ўлжа деб юритилган. Одатга кўра, лашкар қўлга олган Ўлжа бир ерга жамланиб, сўнг 5 улушга бўлинган. Ўлжанинг бир қисми ҳукмдорга берилган, қолган 4 қисми эса саркардалар ва жангчилар ўртасида мартабасига қараб тақсимланган. Баъзан Ўлжани тақсимлаш муайян зиддиятларга сабабчи бўлган. Жумладан, Парвон жангица мўғулларни тормор этган Жалолиддин Мангуберди қўлига тушган улкан Ўлжа ичидаги араб отига эгалик қилиш хусусидаги Амин Малик ҳамда Сайфуддин Иғроқ ўртасидаги баҳснинг адолатли ҳал қилинмаганлиги охироқибат султон кучининг заифлашуви ва Синд дарёси бўйидаги жангаа мағлубиятга олиб келган эди;

2) овда қўлга тушириладиган, тутиб ёки отиб олинадиган жонзотлар ҳам «Ўлжа» истилоҳи билан номланган. Қорахонийлар даврида Ўлжа «барку» ҳамда «ярмақан» атамалари билан аталган. Эски ўзбек тилида Ўлжа маъносида арабча «ғаниймат» атамаси ҳам қўлланган.