ЎЛМАСОВ Аҳмад (1932.10.10, Тошкент) — иқтисодчи олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1982), иқтисод фанлари д-ри (1969), проф. (1971). Ўрта Осиё ун-тининг тарих ф-тини тугатган (1954). Ўзбекистон ФА Иқтисодиёт ин-тида илмий ходим (1958—61). Тошкент тиббиёт институти (1961—76), Тошкент халқ хўжалиги институти (1976—91) сиёсий иқтисод кафедралари мудири, Тошкент молия ин-тида илмий ишлар бўйича проректор (199196). 19962004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банкмолия академиясининг иқтисодиёт, молия ва банк иши назарияси кафедраси мудири. Илмий ишлари иқтисодиёт назарияси, бозор иқтисодиёти, иқтисодий таълимотлар тарихи, халқ хўжалиги тарихи муаммоларига бағишланган. Иқтисодиёт назарияси бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалари, луғат ва маълумотномалар яратган. Кўп қисмли «Ҳаммабоп иқтисодиёт» видеофильми муаллифи.
Ас: Иқтисодиёт назарияси (ҳаммуаллифликда), Т., 1995; Бозор иқтисодиёти (ҳаммуаллифликда), Т., 1991; Иқтисодиёт асослари, Т., 1997; Иқтисодий билим асослари, Т., 2002.