ЎРИНБОЕВ

ЎРИНБОЕВ Асом (1929.15.5, Тошкент) — шарқшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (2001), тарих фанлари д-ри (1985). Ўрта Осиё унтининг Шарқ ф-тини тугатган (1950). Ўзбекистон ФА Беруний номидаги Шарқшунослик ин-тида кичик илмий ходим (1953—60), катта илмий ходим (1960—69), бўлим мудири (1969—87; 1993—94), ин-т директори (1987—93), етакчи илмий ходим (1994 йилдан), грант мавзу раҳбари (2003 йилдан). Илмий фаолияти, асосан, Темурийлар даври тарихига оид Шарқ манбаларини ўзбек ва рус тилларига та»ржима қилиб, илмий изоҳлар билан нашр этиш, Шарқ қўлёзмаларини тавсифлаш ва уларнинг фиҳристини тузиш, ҳужжатлар ва ёзишмаларни тадқиқ қилиш ва нашрга тайёрлаш каби йўналишларга оид.

Ў. Шарқшунослик ин-тида сақланаётган Шарқ қўлёзмалари фиҳристларининг ҳаммуаллифи ва илмий муҳаррири. Абу Али ибн Синонинг «Тиб қонунлари» асари ўзбекча нашрининг иштирокчиси.

Айрим тадқиқотлари халқаро илмий ҳамкорлик доирасида Эрон, Афғонистон, БАА, Германия, Япония ва АҚШда чоп этилган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотти лауреати (1989).

Ас: Абдураззоқ Самарқандийнинг Ҳиндистон сафарномаси (1442—1444), Т., 1960; Письмаавтографи Абдурахмана Джами из «Альбома Навои» (Введение, перевод, примечания и указатели А. Уринбаева), Т., 1982.

Loading...