ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИЎзбекистон Республикасида узлуксиз таълим тизимидаги таълим турларидан бири. ЎзРнинг 1997 йил 29 авг. да қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ, умумий ўрта таълим негизига асосланади. Мажбурий таълим ҳисобланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, к. ҳ. т табақалаштирилган асосда ва шахс имкониятларини ҳисобга олган ҳолда қурилади ҳамда академик лицей ва касбҳунар коллежида амалга оширилади. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, к. ҳ. т. ўқувчилар томонидан умумий ўрта таьлим мактабиш олинган ва ўрта махсус ўкув юртларит олинадиган умумий таълим ҳамда назарий ва амалий билим, ихтисослиги бўйича профессионал малака ва кўникмалардан вужудга келади. Ўзбекистонда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, к. ҳ. т. иқтисодиёт ва режалаштириш, ҳуқуқ ва ҳужжатлаштириш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, гидрология ва метеорология, фойдали қазилма конлари геол. си ва разведкаси, фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш, энергетика, металлургия, машинасозлик ва металлсозлик, авиация техникаси, автомобиль ва тракторлар, энергетика машинасозлиги, машина ва жиҳозларни ишлатиш, таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, электротехника, приборсозлик ва приборлардан фойдаланиш, электрон техника, автоматика ва автоматлаштириш воситаларидан фойдаланиш, ҳисоблаш техникаси ва автоматлаштириш тизимлари, радиотехника ва алоқа, транспортдан фойдаланиш, кимё технологияси, ёғоч тайёрлаш ва уни қайта ишлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси, кенг истеъмол моллари технологияси, меъморлик ва қурилиш, геодезия ва харитаграфия, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, товаршунослик, савдо ва умумий овқатланишни ташкил этиш ҳамда хизмат кўрсатиш, метрология, стандартлаштириш ва сифат назорати ихтисосликлари бўйича амалга оширилади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, к. ҳ. т. тизимида ўқув юртларининг асосий типлари академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидир.

Ҳар бир ихтисослик учун ўқув фанининг муайян мажмуаси ва ҳажми белгиланган. Бу фанларни ўрганишда ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти кенг қўлланилади. Ўқув фанлари мажмуаси ва ҳажми, ҳар бир ихтисослик учун муайян фанни ўқитиш муддати ўқув режаси билан белгиланади ҳамда ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, к. ҳ. т. нинг барча тизими учун тасдиқланади. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, к. ҳ. т. тизимида ўқиш муддати 3 йил Ўқув жараёнининг асосий ташкилий шакли дарс, лекция, лаб. машғулотлари, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари, рефератлар тайёрлашдир. Ўқув режаси бўйича бутун ўқиш давомида назарий ва амалий машғулотлар қўшиб олиб борилади. Ўқув йили давомида ўқувчилар билими семестр ҳамда ўқув йилидан сўнг бўладиган синов ва имтиҳонларда текширилади. 2004/05 ўқув йили Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, к. ҳ. т. тизимида 51518 ўқитувчи, жумладан, 87 фан д-ри ва проф., 813 фан номзоди ва доцент ишлади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, к. ҳ. т. тизимини ташкил этиш ва ривожлантиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 фев. даги «Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисида»ги, 2003 йил 29 октябр даги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида»ги қарорлари катта аҳамиятга эга бўлди. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, к. ҳ. т. нинг сифатли таълим ва касб-ҳунар дастурларини яратиш, илғор илмий ва услубий ютуқлар асосида сифатли кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш институти ташкил этилган (1998).

Loading...